Англия Премьер Лигаси август ойининг энг яхшилари номини маълум қилди.
“Тоттенҳэм” устози Энж Постекоглу Англия Премьер Лигасининг август ойидаги энг яхши мураббийи деб топилди.
Постекоглудан ташқари ушбу соврин учун Пеп Гвардиола, Микель Артета, Юрген Клопп ва Девид Моеслар кураш олиб борди.
“Тоттенҳэм” ярим ҳимоячиси Жеймс Мэддисон август ойининг энг яхши футболчиси номига сазовор бўлди.
Мэддисондан ташқари Тайво Авонийи (“Ноттингем Форест”), Жеррод Боуэн (“Вест Ҳэм”), Бриан Мбемо (“Брентфорд”), Каору Митома (“Брайтон”) ва Родри (“Манчестер Сити”) даъвогарлик қилганди.
Изоҳ (0)