• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12578.21
    • RUB160.31
    • EUR14633.49
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +42°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Журналист ўлимига сабаб бўлгани айтилаётган дори: Қайси давлатларда “Левофлоксацин”дан фойдаланиш чекланган?

    Тошкентда 13 сентябрь куни “Дунё бўйлаб” телеканалининг 31 ёшли бошловчиси Рамина Ягафарова вафот этди. Журналист ўлимидан бир кун аввал “Левофлоксацин” (антибиотик) дорисини истеъмол қилгани, унинг вафотига доридан аллергик реакция сабаб бўлгани айтилмоқда. 

    Мазкур препарат Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази давлат муассасаси томонидан рўйхатдан ўтказилган. Бироқ айрим хорижий давлатларда “Левофлоксацин”ни қабул қилишга чекловлар киритилган бўлиб, қуйида улар ҳақида маълумот берамиз.

    Европа Иттифоқи

    2023 йил май ойида Европа дори-дармон агентлигининг (EМА) Фармакологик назорат хавфини баҳолаш қўмитаси (PRАC) соғлиқни сақлаш соҳаси мутахассисларига оғиз орқали, инфекция ёки ингаляция орқали юбориладиган фторхинолон антибиотикларидан фойдаланиш ногиронлик, узоқ муддатли ва қайтмас ён таъсирлар сабабли чекланганини маълум қилди.

    Фторхинолонлар таркибига: сипрофлоксацин, пефлоксацин, норфлоксацин, ломефлоксацин, спарфлоксацин, левофлоксацин, моксифлоксацин, гемифлоксацин, гатифлоксацин киради.

    Ушбу чекловлар Европа Иттифоқи миқёсида 2019 йилда жуда кам учрайдиган, аммо жиддий ён таъсирларни кўриб чиқишдан сўнг киритилган.

    Фторхинолон антибиотикларини қўллаш бўйича чекловлар уларни қуйидаги ҳолларда тақиқлашни назарда тутади:

    • даволанишсиз соғайиш мумкин бўлган ёки оғир бўлмаган инфекцияларни даволаш (масалан, томоқ инфекциялари);
    • бактериал бўлмаган инфекцияларни даволаш учун, масалан (сурункали) простатит;
    • саёҳатчиларнинг диареясини ёки сийдик йўлларининг такрорий инфекцияларининг олдини олиш учун;
    • енгил ва ўртача оғирликдаги бактериал инфекцияларни даволаш учун.

    2016 ва 2021 йиллар оралиғида олтита Европа давлатида (Бельгия, Франция, Германия, Нидерландия, Испания ва Буюк Британия) бирламчи тиббий ёрдам маълумотларини баҳолаган тадқиқот ушбу дори воситаларидан фойдаланишни чеклаш ижобий натижа қайд этганини кўрсатган.

    Тиббиёт ходимларига фторхинолон антибиотикларини қўллаш муқобил терапевтик вариантлар бўлмаган охирги босқичда ва хавфларни синчковлик билан баҳолаш, беморга ён таъсирлар ҳақида маълумот бериш асосида тавсия қилиш сўралган.

    АҚШ

    2018 йил АҚШ Озиқ-овқат ва фармацевтика идораси (FDA) фторхинолонлар деб аталадиган антибиотиклар синфи руҳий саломатлик ва қондаги қанд миқдорида ножўя муаммоларни келтириб чиқаришидан огоҳлантирган. FDA текширувида фторхинолон препаратларни қабул қилганларда гипогликемик кома ҳолатлари кузатилган.

    Гипогликемик кома — бу қондаги қанд даражасининг кескин пасайиши ва мияда ўткир энергия танқислиги натижасида юзага келадиган ҳаёт учун хавфли ҳолат.

    Ушбу дори FDA томонидан қуйидаги хавфли таъсирлар ҳақида огоҳлантиришларга эга:

    • пай ёрилиши ёки яллиғланиши
    • периферик нейропатия (асаб шикастланиши)
    • марказий асаб тизимига таъсир
    • аутоиммун касаллик
    • жигарнинг шикастланиши
    • кучли диарея
    • юрак уриши билан боғлиқ муаммолар
    • қуёшга юқори таъсирчанлик

    Канада

    2017 йил Канада Соғлиқни сақлаш вазирлиги фторхинолонлар деб аталадиган антибиотиклар синфи ҳақида огоҳлантириш берган. Бу турдаги дорилар умумий ва товар номидаги маҳсулотлар сифатида қуйидагиларда мавжуд (юқорида ҳам санаб ўтилди):

    • Сипрофлоксацин (Cипро)
    • Моксифлоксацин (Авелох)
    • Левофлоксацин
    • Норфлоксацин
    • Офлоксацин

    2008 йилда АҚШ озиқ-овқат ва фармацевтика идораси (FDA) ва Канада соғлиқни сақлаш бошқармаси фторхинолон препаратларини ишлаб чиқарувчилардан ёрлиқда дорилар пай ёрилишига олиб келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантиришни жойлаштиришни сўраган. Бироқ кейинчалик Канада регулятори ён таъсирлар кенгроқ эканини маълум қилган. 

    Препаратга реакциялар фторхинолонни қабул қилганидан кейин бир неча соатдан ҳафталаргача содир бўлиши мумкин.

    Канада регулятори тадқиқотчилар Канадада фторхинолонлардан фойдаланишни яхшироқ тушуниш учун кўпроқ тадқиқотлар ўтказишини маълум қилган.

    Юқорида келтириб ўтилган мамлакатларда левофлоксациндан фойдаланишни чеклаш ён таъсирлар билан боғлиқ. Шу сабабли препаратларни қабул қилишдан олдин шифокор тавсиясига амал қилиш ва дори билан боғлиқ хавфларни билиш муҳимдир.

    15.09.2023, 20:45   Изоҳ (0)   25708
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Антибиотикларни қўллаш чоғида анафилактик ёки аллергик шок кузатилганда нима қилиш керак? Мутахассис тушунтириш берди

    15.09.2023, 14:50

    Малика Диананинг свитери аукционда 1,1 млн долларга сотилди

    15.09.2023, 20:40

    Европа Иттифоқи Эронга қарши санкциялар рўйхатини кенгайтирди

    15.09.2023, 20:30

    Путин: “АҚШ украиналиклар қўли билан кассетали бомбалардан фойдаланмоқда”

    15.09.2023, 20:10

    Путин билан учрашган Хитой мудофаа вазири ишдан олинган, тергов кетмоқда — АҚШ разведкаси

    15.09.2023, 19:59

    АҚШ генераллари қўшма машғулотлар учун Арманистонга келди

    15.09.2023, 18:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Netflix 2025 йилнинг биринчи ярмида энг кўп томоша қилинган сериал ва фильмлар рўйхатини эълон қилди

    Кино | 21 июл, 13:00

    “Ўзгидромет” 22 июлда неча даража иссиқ бўлишини маълум қилди

    Ўзбекистон | 21 июл, 12:54

    Голливуднинг энг шов-шувли 7 та тўйи

    Лайфстайл | 21 июл, 12:50

    Ўзбекистонда йил бошидан бери қарийб 35 минг фуқаро соғломлаштирилди 

    Ўзбекистон | 21 июл, 12:27

    Африкада ҳар йили 815 минг одам овқат пиширишдан келиб чиққан ҳаво ифлосланишидан вафот этади — ҳисобот

    Дунё | 21 июл, 12:11

    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади

    Реклама | 21 июл, 10:33

    “Барселона” “Реал” футболчиси учун курашга кирди

    Спорт | 21 июл, 12:03
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.