Нью-Йоркдаги Sotheby’s аукционида малика Диананинг йиллар давомида йўқолган деб ҳисобланган свитери сотилди. Харидор бу лот учун 1,1 миллион доллар тўлаган.
Бу қўйлар тасвири туширилган қизил рангдаги свитер бўлиб, Малика Диана биринчи марта бу либосда 1981 йилда поло мусобақасида пайдо бўлган.
Кейинроқ свитер ишлаб чиқарилган компанияга Букингем саройидан расмий мурожаат юборилган бўлиб, унда свитерни шикастланган жойини тузатиб бериш ёки худди шу турдаги янгисини юбориш сўралганди.
Натижада компания худди шундай янги свитер тайёрлаб, саройга юборган. Свитернинг асл нусхаси эса йўқолган деб ҳисобланганди.
2023 йилнинг баҳорида мазкур свитер ишлаб чиқарувчи компаниянинг чодиридаги қутидан топилган, деб ёзади Тhе Daily Mail.
Бир неча кун олдин Лондонда инглиз рок-гуруҳи раҳбари Фредди Меркюрининг ипак жилети кимошди савдосида сотилди. Харидор бу жилет учун 139,7 минг фунт стерлинг тўлаган.
Изоҳ (0)