• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    “Чуқур хавотир ва афсусдамиз”. Жанубий Корея Ким Чен Ин ва Путиннинг учрашувига муносабат билдирди

    Жанубий Корея Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин ва Россия президенти Владимир Путиннинг ҳарбий ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган учрашувидан “чуқур хавотир ва афсус” билдирди. Сеулдагиларнинг фикрича, икки яккаланиб қолган, аммо ядровий қуролга эга етакчилар АҚШ билан кескинлашиб бораётган зиддият фонида келишувга эришмоқда.

    Фото: KCNA

    Вашингтон Ким ва Путин ўртасидаги саммит Москванинг Украинадаги уруши учун ўқ-дорилар етказиб бериш бўйича келишувга олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Жанубий Корея эса Шимол снарядлар эвазига Россиядан илғор қурол технологиялари, жумладан, ҳарбий жосуслик сунъий йўлдошлари билан боғлиқ бўлган технологиялар олишидан, натижада Кимнинг ҳарбий ядровий дастури таҳдиди ошишидан жиддий хавотирда.

    “Биз халқаро ҳамжамиятнинг такрор огоҳлантиришларига қарамай, Шимолий Корея ва Россия саммити чоғида ҳарбий ҳамкорлик масалалари, жумладан, сунъий йўлдошларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилганидан чуқур хавотир ва афсусдамиз”, — деди Жанубий Корея Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Лим Су Сок.

    Ядро қуроллари ва ракеталарни ривожлантиришга ҳисса қўшадиган ҳар қандай фан ва технология, шу жумладан, баллистик ракета технологияларини ўз ичига олган сунъий йўлдош тизимлари соҳасидаги ҳамкорлик БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюцияларига зиддир”.

    Лим, шунингдек, Ким Чен Иннинг Россиядаги делегацияси таркибида БМТ Хавфсизлик Кенгаши санкциялари остига тушган бир неча шахслар борлигини айтди. Хусусан, Корея халқ армияси маршали Ри Пён Чол ва ўқ-дорилар сиёсати билан шуғулланувчи ҳукмрон партия расмийси Жо Чун Ён  Шимолий Кореянинг ноқонуний қурол ишлаб чиқариш фаолиятида иштирок этгани учун “қора рўйхат”га киритилган.

    Лимнинг айтишича, Москва Пхеньян билан ҳарбий ҳамкорликни давом эттирса, Сеул билан муносабатларга бунинг “жуда салбий таъсирини” тушуниши керак.

    Фото: KCNA

    Жанубий Кореянинг Шимол билан бирлашиш вазири Ким Юн Ҳо Пхеньян ва Москва ўртасида потенциал қурол-яроғ алмашиш минтақавий хавфсизлик соҳасида уч томонлама ҳамкорликни кучайтираётган Жанубий Корея, АҚШ ва Япониядан янада кучли жавоб чораларига сабаб бўлиши ҳақида огоҳлантирди.

    Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгаши спикери Жон Кирби Шимолий Корея Россияга қурол етказиб берса, санкциялар қўлланишини айтди.

    “Сайёрамиздаги ҳеч бир халқ, ҳеч ким жаноб Путинга бегуноҳ украиналикларни ўлдиришда ёрдам бермаслиги керак”, — деди Кирби.

    Унинг сўзларига кўра, Шимолий Кореянинг ҳарбий салоҳиятини оширадиган ҳар қандай келишув “албатта, жиддий ташвиш уйғотади”.

    Шимолий Кореянинг Корея давлат марказий ахборот агентлиги (KCNA) хабар беришича, Ким Чен Ин Путинни Шимолий Кореяга таклиф қилган, Путин эса “таклифни мамнуният билан қабул қилган”.

    Фото: KCNA

    Путин саммитдан сўнг Россия давлат телевидениесига берган интервьюсида Ким Чен Иннинг ўзи Россиянинг Узоқ Шарқидаги яна икки шаҳарга ташриф буюришини, Комсомолск-Амурга учиб боришини, у ерда самолёт заводига ташриф буюришини, сўнгра Россиянинг Тинч океан флотини, университет ва бошқа иншоотларни кўриш учун Владивостокка боришини айтди.

    13 сентябрдаги учрашувда Ким Чен Ин “империализмга қарши курашда” Россияни қўллаб-қувватлашини билдирди. У КХДР Путин ва унинг ҳукумати қарорларини доим қўллаб-қувватлаб келганига ишонтирди. Музокараларни айнан “Восточний” космодромида ўтказиш қарори Кимнинг ҳарбий разведка сунъий йўлдошларини ишлаб чиқишда Россиядан ёрдам сўраганини кўрсатади, дейди таҳлилчилар.

    Фото: KCNA

    Путин журналистларга Россия ва Шимолий Кореянинг транспорт ва қишлоқ хўжалиги каби соҳаларда “кўплаб қизиқарли лойиҳалари” борлигини ва Москва ўз қўшнисига гуманитар ёрдам бераётганини айтди.

    Аммо у ҳарбий ҳамкорлик ҳақида гапиришдан қочди, фақатгина Россия Пхеньян дан қурол сотиб олишни тақиқловчи санкцияларга риоя қилишини айтди.

    14.09.2023, 15:53   Изоҳ (0)   25790
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Путин Россия янги турдаги қурол ишлаб чиқаётганини эълон қилди

    12.09.2023, 20:30

    “Россия ёвузликка қарши бу муқаддас урушда ғалаба қозонади” — Ким Чен Ин

    13.09.2023, 17:10

    Чучварадан балиққача: Путин Ким Чен Инни қандай таомлар билан сийлади? 

    13.09.2023, 18:40

    Европарламент Лукашенкони Россиянинг Украинадаги жиноятларига шерик деб тан олди

    14.09.2023, 14:06

    Евроиттифоқнинг уч давлати Россия рақамига эга автомобилларнинг киришини тақиқлади

    14.09.2023, 13:59

    Россияда ҳибсга олинган америкалик журналист Эван Гершковичнинг оиласи БМТдан ёрдам сўради

    14.09.2023, 13:03
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40

    “Ойлигимни ярми жаримага кетса керак”: машинасига сирена ўрнатган ҳайдовчига чора кўрилди

    Ўзбекистон | 22 август, 22:30

    Канада АҚШ товарларига жавоб божларини бекор қилади

    Дунё | 22 август, 22:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.