Польша терма жамоаси бош мураббийи Фернанду Сантуш истеъфога чиқарилди.
“Ҳамкорликни тугатаётганимизга қарамасдан, Польша терма жамоасида ишлаганимдан фахрланаман. Мени яхши қабул қилгани учун Польша ва унинг халқига миннатдорчилигимни билдираман”, — дейди португалиялик мутахассис.
Сантуш жорий йилнинг январь ойида терма жамоа бошқарувига ўтган эди. Унинг қўл остида Польша Евро саралаш босқичида 2 та ғалаба ва 3 та мағлубият қайд этди.
Польша E гуруҳида 5 турда 6 очко жамғарган ҳолда охиргидан битта юқори эгаллаб турибди. Молдова, Чехия ва Альбания ундан юқорида, Фарер ороллари эса сўнгги ўринда жойлашган.
Изоҳ (0)