Футбол бўйича Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубоги саралаш босқичи доирасида Эронни мағлуб этиб, E гуруҳида биринчи ўринни олди ва Қатарда бўлиб ўтадиган турнир йўлланмасини қўлга киритди.
Учрашувдан сўнг терма жамоа бош мураббийи Тимур Кападзе матбуот анжуманида иштирок этиб, ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Авваламбор барчани ғалаба ва Осиё Кубоги йўлланмаси билан табриклайман. Мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши анча куч берди. Уларнинг мададини сўнгги сониягача ҳис этиб турдик.
Афғонистон ва Гонгконг терма жамоаларига қарши ўйинлар осон ўтди, бироқ Эрон улардан кучлироқ экани аниқ эди. Шундай бўлишига қарамай ўйинда уларга имконият қолдирмадик.
Баҳсга эртароқ нуқта қўйишимиз ҳам мумкин эди, бироқ, минимал ҳисоб учрашув сўнггига қадар ҳушёрликни ёқотмасликка ундади. Эндиликда бор эътиборимизни Осиё ўйинларига қаратамиз”.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ОТЖ иштирок этадиган 2024 йилнинг апрель ойида Қатарда бўлиб ўтадиган Осиё Кубоги мусобақасида Париж—2024 Олимпиадаси йўлланмаси ўйналади.
Изоҳ (0)