Россия Мудофаа вазирлиги 10 сентябрга ўтар кечаси Қора денгизда Украина армиясининг десант гуруҳлари бўлган учта тезюрар катерни йўқ қилганини маълум қилди.
Вазирликнинг даъво қилишича, Америкада ишлаб чиқарилган Willard Sea Forcе катерлари Змейний оролининг шимоли-шарқида Қора денгиз флотининг ҳарбий-денгиз авиацияси самолётлари томонидан йўқ қилинган.
Россия Мудофаа вазирлиги, шунингдек, аннексия қилинган Қрим ҳудудида тунда саккизта дрон йўқ қилгани ҳақида хабар берган.
4 сентябрь куни Россия Змейний ороли ҳудудида бортида десантлар бўлган тўртта Украина катери йўқ қилинганини билдирганди. 30 август куни тўртта, 22 август куни эса битта катерга ҳужум қилингани айтилган.
Изоҳ (0)