Ўзбекистоннинг катта қисмида шанба ва якшанба кунлари иссиқ ва қуруқ об-ҳаво бўлади, деб хабар бермоқда “Ўзгидромет”.
Маълум қилинишича, 9 сентябрь, шанба куни 30-35 даража, якшанба куни 32-37 даража, жанубда ва чўл ҳудудларда 39 даражагача иссиқ бўлади.
Дам олиш кунлари шимолий-ғарбий ҳудудларда об-ҳаво ёмонлашиши кутилмоқда. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ва Навоий вилоятининг шимолида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 метр/секундгача кучайиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати 22-27 даражагача пасаяди.
Тошкентда 8 сентябрда куннинг биринчи ярмида бир оз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат 30-32 даража бўлади.
Дам олиш кунлари ҳаво асосан бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат шанба куни 30-32 даража, якшанба куни 35-37даража бўлади.
Изоҳ (0)