Марказий Африка Республикаси президенти Фостен-Арканж Туадеранинг ўғли Эварист Туадера Кисловодскни тарк этишдан бош тортган ҳолда муштлашув уюштирди. Бу ҳақда “Комсомолская правда” хабар берди.
Эварист Туадера шаҳарга икки ҳафта олдин келган, унга психолог ва терапевтдан иборат делегация ҳамроҳлик қилган. Йигит даволанишни истамаган, балки кўнгилхушлик қилишни хоҳлаган. У 28 август, Москвага жўнаб кетаётган куни чамадон билан вокзалга қочиб кетган.
Туадерага ҳамроҳ бўлган аёл меҳмонхонага қайтишга кўндирмоқчи бўлган, лекин у унга мушт туширган. Эварист Туадера унга ҳамроҳлик қилишларини истамаган. Воқеа жойига тез тиббий ёрдам ва полиция чақирилган. Натижада МАР президентининг ўғли Москвага жўнатилган ва у ерда элчихона ходимларига топширилган.
Изоҳ (0)