• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12496.94
    • RUB159.38
    • EUR14405.22
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Янги Ўзбекистоннинг ислоҳот дастури АҚШ билан икки томонлама муносабатларни кучайтирмоқда

    АҚШ дунёнинг муҳим ареналари, жумладан, Марказий Осиёда ўз иштироки ва стратегик шерикликни кучайтирар экан, Америка сиёсатчилари ва жамоатчилиги Ўзбекистонга минтақадаги асосий ҳамкор сифатида қараши зарур, дейилади Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Фурқат Сиддиқов Тhе Diplomat нашрига ёзган мақоласида.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    2016 йилдан буён Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев “Янги Ўзбекистон” — демократия, инсон ҳуқуқлари ва бозор сиёсати тамойилларини ўзида мужассам этган маърифатли ва тараққий этган мамлакатни барпо этувчи улкан миллий давлатни ўзгартириш ташаббусига бошчилик қилмоқда. Бу давом этаётган ўзгаришлар осон кечаётгани йўқ, бироқ 2016 йилдан буён Ўзбекистонда янги конституция, диний эркинлик тўғрисидаги янги қонун қабул қилинди, оиладаги зўравонликни жиноийлаштириш, иқтисодий ривожланишга эътибор қаратган ҳолда хусусий мулкни ҳимоя қилишни кучайтириш бўйича саъй-ҳаракатлар ва бошқаларни ўз ичига олган улкан ислоҳотлар амалга оширилди. Ушбу муҳим ўзгаришлар нафақат мамлакатнинг ички манзарасини яхши томонга ўзгартирди, балки унинг асосий иттифоқчилари ва ҳамкорлари, хусусан, Қўшма Штатлар билан муҳим муносабатларини мустаҳкамлади.

    АҚШнинг иштироки янги Ўзбекистон учун муҳим

    Янги Ўзбекистон шаклланишда давом этар экан, Жо Байден маъмурияти кенгайган ва кенг қамровли стратегик ҳамкорликни таъминлаган демократик ва бозор ислоҳотларининг ушбу туркумини олқишлади ва қўллаб-қувватлади. АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен 2023 йил март ойида Ўзбекистонга ташрифи чоғида шундай деганди:

    “Биз президент Мирзиёевнинг ислоҳотлар дастурини тўлиқ амалга оширишни қўллаб-қувватлаш орқали имкониятларни кенгайтирмоқдамиз. Ўзбекистоннинг меҳнат ҳуқуқлари бўйича эришган ютуқлари ушбу кун тартиби нақадар трансформатив бўлиши мумкинлигини кўрсатади”.

    Бўлажак C5+1 саммити (у дастлаб 2015 йилда Самарқандда очилган) олдидан АҚШ президенти Жо Байденнинг Мирзиёевга йўллаган мактуби Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги икки томонлама муносабатлар чуқурлашиб бораётганидан далолат сифатида амалга оширилаётган ислоҳотларни таъкидлайди. Байден савдо ва сармоявий алоқалар, хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва минтақавий муаммоларни ҳал қилишда биргаликдаги саъй-ҳаракатлар орқали мустаҳкамланган стратегик шерикликка алоҳида урғу берган.

    “Қўшма Штатлар сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишга қаратилган саъй-ҳаракатларни қатъий қўллаб-қувватлайди”, — деган АҚШ президенти.

    Бундан ташқари, у Ўзбекистонда гендер ва оиладаги зўравонлик, шунингдек, аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича олиб борилаётган илғор ислоҳотларни алоҳида қўллаб-қувватлаган.

    Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги ҳамкорлик учун янги имкониятлар яратди. Йиллик сиёсий маслаҳатлашувлар яқинроқ ва мустаҳкам ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган Стратегик шериклик мулоқоти даражасига кўтарилди. Жорий йилда юқори мартабали делегацияларнинг 20 мартадан ортиқ ўзаро ташрифлари, шунингдек, 150 мартадан ортиқ идоралараро алоқалар ўтказилди.

    АҚШ Конгресси билан ҳамкорлик мустаҳкамланди. Мирзиёевнинг 2018 йил май ойида амалга оширган давлат ташрифидан сўнг Конгрессда Ўзбекистон бўйича мулоқотлар сезиларли даражада кенгайди ва биргина жорий йилнинг ўзида Ўзбекистон парламентидан 10 дан ортиқ делегация мулоқот, савдо, сармоя, таълим ва халқлар ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш мақсадида АҚШга ташриф буюрди.

    Яқинда биз кўплаб Конгресс делегацияларини кутиб олдик. Сенатор Гари Питерснинг Ўзбекистонга ташрифи икки томонлама муносабатларнинг аҳамияти ортиб бораётгани эътирофидир. Питерс Мирзиёев ва бошқа юқори мартабали амалдорлар билан учрашиб, хавфсизлик, савдо ва сармоя каби қатор масалаларни муҳокама қилди. Келгуси ойларда Капитолийдан кўпроқ делегациялар келишини, икки томонлама иқтисодий муносабатларни ривожлантиришга, жумладан, Ўзбекистоннинг Жаҳон Савдо Ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлиш борасидаги саъй-ҳаракатларини янгилашга эътибор қаратишини кутамиз.

    Инсон ҳуқуқлари АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги иқтисодий алоқаларнинг ўсишига туртки беради

    2016 йилдан буён Ўзбекистон инсон ва меҳнаткашлар ҳуқуқларини ислоҳотларнинг асосига айлантириш учун тинимсиз тер тўкмоқда. Биз драматик ўсишни амалга оширдик. Масалан, халқаро Cоtton Campаign яқинда ўзбек пахтасига нисбатан ўн йиллик бойкотни бекор қилди. Ушбу тарихий қадам мамлакат ичида тўқимачилик саноатининг ўсишига йўл очмоқда ва АҚШнинг таниқли брендлари ва чакана савдо дўконлари билан ҳамкорликни ривожлантирмоқда. Ўзбекистонда мажбурий ва болалар меҳнатининг олдини олишни таъминлаш Ўзбекистон ва Марказий Осиёни тубдан ўзгартиришга қаратилган кенг қамровли ислоҳотлар дастурининг бошланиши, холос. Асосий тармоқларни либераллаштириш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, бозор муносабатларини ривожлантириш, хусусий мулкни ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий ва институционал асосларини мустаҳкамлаш ана шундай таркибий ислоҳотлар қаторида.

    Янги Ўзбекистоннинг қонун устуворлиги билан қўллаб-қувватланадиган бизнес учун қулай муҳитни яратишга бўлган фидойилиги Қўшма Штатлар билан савдо ва сармоя ҳажмини оширди. Сўнгги олти йил ичида Ўзбекистонда фаолият юритаётган Америка компаниялари сони икки баравар, АҚШ билан умумий товар ва хизматлар савдоси эса шу вақт оралиғида уч баравар ошди. Caterpillar, John Deere, CNH Industrial, General Electric, Hilton ва Delphos International каби АҚШнинг машҳур компаниялари Ўзбекистондаги инвестиция ҳажмини оширди: Air Products’нинг 1 миллиард долларлик инвестицияси ва  Қашқадарё вилоятидаги газни қайта ишлаш заводига сармоя шулар жумласидан.

    Иқтисодий ислоҳотлар бизнес ва бизнес алоқаларини қандай кучайтирганига яна бир мисол — IT сектори. 2023 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистоннинг IT-экспорти ҳажми ўтган йилга нисбатан 2,7 баробарга ошиб, 145,3 миллион долларни ташкил этди. Бу ўтган йилга нисбатан сезиларли ўсишдир ва бу кўп жиҳатдан АҚШдан IT хизматларига талаб ортиб бораётгани билан боғлиқ. Дарҳақиқат, АҚШ бозори Ўзбекистон IT экспортининг 45 фоизини ташкил қилади.

    АҚШ билан ҳамкорликда салоҳиятни ошириш дастурлари

    Янги Ўзбекистоннинг инсон манфаатлари устуворлиги авваламбор АҚШ билан оддий ўзбеклар ҳаётини яхшилашга қаратилган кўплаб қўшма дастурларга йўл очди. Биз АҚШнинг нуфузли агентликлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари, жумладан, USAID, Америка Кенгашлари, Америка Қўшма Штатлари Тинчлик Институти, Тадбиркор аёллар академияси ва бошқалар билан глобал стандартларни ўзида мужассамлаштирган ҳолда ҳамкорлик қиляпмиз: диний эркинликни тарғиб қилишда Америка тажрибасини кўпайтириш; сўз ва матбуот эркинлигини таъминлаш; одил судловни ислоҳ қилиш ва коррупцияга қарши сиёсатни амалга ошириш; қонун устуворлигини таъминлаш; Ўзбекистон давлат мактабларида инглиз тили таълимини ривожлантириш шулар жумласидандир. Тинчлик корпусининг Ўзбекистондаги тўлақонли миссиясини қайта тиклаш бўйича ишлар режалаштирилган.

    Ўзбекистон аёллар ва болалар ҳуқуқларини таъминлаш борасида ҳам муваффақиятларга эришмоқда. АҚШ Давлат департаменти билан ҳамкорликда кўплаб тренинглар, давра суҳбатлари, алмашинувлар ва қўшма лойиҳалар орқали гендер тенглигини таъминлаш, қашшоқликка барҳам бериш ва инклюзив иқтисодий ўсишни рағбатлантириш бўйича саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда. Қолаверса, Ўзбекистон ҳукумати, фуқаролик жамияти ҳамда АҚШ ва Европа Иттифоқи каби глобал ҳамкорлар иштирокида бирлашган саъй-ҳаракатлар натижасида республикада оилавий зўравонликни жиноий жавобгарликка тортувчи қонун қабул қилинди. Ушбу муҳим қонунчилик Ўзбекистонни Шарқий Европа ва Марказий Осиё давлатлари орасида оиладаги зўравонликни мустақил жиноят сифатида таърифлайдиган биринчи давлатга айлантирди.

    Янги Ўзбекистоннинг Қўшма Штатлар билан мустаҳкамланиб бораётган стратегик ҳамкорлиги Марказий Осиёда тинчлик, хавфсизлик ва фаровонликни таъминлайди. Ушбу динамик муносабатлар яна кўпроқ эътиборга лойиқ ва улар ҳамкорликда ишлашимиз зарурлигини эслатиб туради, дея мақоласига якун ясаган Фурқат Сиддиқов.

    07.09.2023, 17:19   Изоҳ (0)   6978
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Америкалик сенатор Ўзбекистон, Қозоғистон ва Тожикистонга АҚШ билан доимий нормал савдо алоқаларига эга давлатлар мақомини бериш кераклигини айтди

    03.08.2023, 13:50

    Вашингтон мэри 1 сентябрни АҚШ пойтахтида Ўзбекистон мустақиллигининг 32 йиллиги куни деб эълон қилди

    02.09.2023, 15:25

    Электр энергияси тарифлари ислоҳоти Ўзбекистон молиясига ижобий таъсир кўрсатади — Fitch

    07.09.2023, 16:26

    Перуда 1000 йиллик мумиё топилди (фото)

    07.09.2023, 14:03

    Россиянинг учта вилоятига дронлар ҳужум қилди (видео)

    07.09.2023, 11:02

    Япония илк бор Ойга қўнишга мўлжалланган космик аппарат учирди (видео)

    07.09.2023, 10:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Tesla АҚШда илк бор роботакси хизматини ишга туширди (видео)

    Технологиялар | 23 июн, 15:10

    Давлат хизматчисининг ноқонуний совға олгани учун жавобгарлик масаласи кўриб чиқилмоқда — Антикоррупция агентлиги

    Ўзбекистон | 23 июн, 14:50

    АҚШ ҳужумидан олдин Эрон бойитилган уран захирасининг катта қисмини яширишга улгурган — Reuters

    Дунё | 23 июн, 14:40

    FIFA Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди

    Спорт | 23 июн, 14:32

    Хатолик ёки тузоқ? “Калмар ўйини”да томошабинларни ўйлантирган эпизод

    Кино | 23 июн, 14:32

    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди

    Реклама | 23 июн, 13:53

    АҚШда “Ҳизбуллоҳ”га алоқадорликда гумонланаётганларни таъқиб қилиш бошланди

    Дунё | 23 июн, 14:28

    Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Мўғулистонга боради

    Ўзбекистон | 23 июн, 14:25

    Японияда гуруч нархи кескин ошиб кетди

    Дунё | 23 июн, 14:04
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.