Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятида эркак чақмоқ уриши оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Оrda.kz хабар берди.
.jpg)
Эркакнинг жасади “Голубиe пруди” микрорайонининг автобус бекатида топилган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, у яшин уриши оқибатида ҳалок бўлган.
Ҳозир Майқудуқ микрорайони милицияси йигитнинг қариндошларини қидирмоқда. Марҳумнинг ёнида телефон аниқланган, аммо чақмоқ уриши оқибатида у ишдан чиққан. Ҳозирда воқеа сабаблари ўрганилмоқда.
10 август куни Қарағандада кучли ёмғир ёғган, оқибатда баъзи кўчаларни сув босган, шамолдан айрим биноларга зарар етган.
Изоҳ (0)