• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Реклама

    Оққовоқ ГЭС-1 (ГЭС-10) янги қувватларда ишга туширилди

    Сўнгги йилларда мамлакатимизда энергетика тармоғининг муҳим бўғини ҳисобланган гидроэнергетика соҳасида электр энергия ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш борасида самарали ислоҳотлар босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

    Бу борада, гидроэнергетика соҳасига фаол жалб этилаётган маҳаллий ва хорижий инвестициялар негизидаги лойиҳалар асосида янги ГЭСларни қуриш, узоқ йиллардан буён эксплуатация қилиб келинаётган ГЭСларни замонавий технологиялар асосида модернизация қилиш, мамлакатимизнинг кичик ва микро гидроэнергетик салоҳиятини тўлақонли юзага чиқариш ҳамда ушбу жараёнга хусусий секторни кенг жалб қилиш борасидаги ишлар юқори суръатларда амалга оширилмоқда.

    Мамлакатимизда гидроэнергетика соҳасига қаратилаётган улкан эътибор натижасида “Ўзбекгидроэнерго” АЖ ҳамда тизим таркибидаги электр энергия ишлаб чиқарувчи корхоналар олдига муҳим вазифалар қўйилиб, умумий гидроэнергетик қувват ҳажмини янада ошириш борасида амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилмоқда.

    Таъкидлаш жоизки, йилдан йилга тизимда янги ГЭСларни қуриш, модернизация лойиҳаларини амалга ошириш ишлари ҳажми ортиб бормоқда. Бу, ўз навбатида, мамлакатимизда ГЭСлар сонининг ортишига, қайта тикланадиган электр энергия ишлаб чиқариш қувватлари ҳажмининг янада ошишига замин яратади.

    Бугун, 29 август куни “Чирчиқ ГЭСлар каскади” унитар корхонаси таркибидаги Оқ-қовоқ ГЭС-1 (ГЭС-10) нинг модернизациядан сўнг, янгиланган юқори қувватларда ишга туширилишига бағишланган тадбир ўтказилди.

    Тадбирни “Ўзбекгидроэнерго” АЖ бошқаруви раисининг ўринбосари Бекзод Амирсаидов ҳамда каскад раҳбари Абдурасул Шодмонов табрик нутқи билан очиб берди.

    Маросимда Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги мутасаддилари, Жамият тизим корхона ва ташкилотлари вакиллари, ҳамкор хорижий компаниялар масъуллари, гидроэнергетик муҳандислар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

    Оқ-қовоқ-1 (ГЭС-10)нинг аввалги ўрнатилган қуввати 34,7 МВт бўлган бўлса, модернизация ишлари якунига етказилгандан сўнг 39,7 МВт га етказилди.

    Маълумот учун: Ушбу ГЭС бундан 80 йил олдин (1943 йилда) Чирчиқ шаҳрида ишга туширилган бўлиб, умумий қуввати 34,7 МВт бўлган 2 та агрегат ўрнатилган.

    ГЭС таркибига қуйидагилар киради:

    •  деревацион канал;
    •  зах канали охиридаги сув ажратиш иншооти;
    •  ГЭС босим ҳавзаси;
    •  ГЭС 1-гидроагрегатига борадиган 57 метрлик канал;
    •  ГЭС 2-гидроагрегатининг босим ҳавзаси;
    •  станция биноси ва бошқарув корпуси;
    •  891 метрлик қопланмаган Бўзсув каналига тушадиган ўтказувчи канал.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 майдаги “2017-2021 йилларда гидроэнергетикани янада ривожлантириш чора-тадбирлари Дастури тўғрисида”ги ПҚ-2947-сон Қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 апрелдаги “Чирчиқ ГЭСлар каскади” УК (ГЭС-10), “Самарқанд ГЭСлар каскади” УК (ГЭС-2б), “Тошкент ГЭСлар каскади” УК (ГЭС-1) модернизацияси” инвестициявий лойиҳанинг техник иқтисодий асосини тасдиқлаш тўғрисида”ги 276-сонли Қарори қабул қилинди.

    Унга асосан, Хитой Халқ Республикаси Тижорат вазирлиги томонидан “Чирчиқ ГЭСлар каскади” УК модернизацияси (ГЭС-10)” инвестициявий лойиҳасини молиялаштириш учун имтиёзли кредит берилиши маъқулланганлиги, “Гидропроект” АЖ томонидан инвестициявий лойиҳанинг техник иқтисодий асослари ишлаб чиқилганлиги қайд этилиб, инвестициявий лойиҳанинг молиялаштириш манбалари сифатида ХХР Эксимбанкининг 20 йил муддатга, шу жумладан, 5 йиллик имтиёзли даврга йиллик 2,2 фоиз ставкаси билан, “Turonbank” АТБ орқали қайта молиялаштириладиган ва қайта молиялаштирувчи банкнинг 0,2 фоиз миқдоридаги маржаси қўшилган ҳолда бериладиган кредит маблағлари, шунингдек, “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг ўз маблағлари белгиланганди.

    Лойиҳа қиймати 18.5 млн АҚШ доллари бўлиб, молиялаштириш “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг ўз маблағлари – 4.1 млн АҚШ доллари ҳамда Хитой Халқ Республикаси Эскимбанки кредити – 14.4 млн АҚШ доллари ҳисобидан амалга оширилди.

    Модернизация ишлари ХХРнинг соҳада етакчи ташкилотларидан бири бўлган “CNTIC” компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилди.

    Янгиланган қувватлар орқали мазкур ГЭС Чирчиқ шаҳри аҳолиси ҳамда иқтисодий секторига 213.8 млн кВт.соат электр энергия етказиб бериши кутилмоқда.

    Хулоса ўрнида айтиш жоизки, Янги Ўзбекистонда гидроэнергетика соҳасини янада ривожлантириш, соҳага илғор, ақлли технологик қурилмаларни жорий қилиш юртимизнинг муқобил электр энергиясига бўлган эҳтиёжини самарали ва барқарор таъминланишига, гидроэнергетик қувват манбаининг янада ортишига муҳим замин яратиши, шубҳасиз.

    Мурожаат учун рақамлар:

    • 71 241-08-59;
    • 90 950-17-40

    Реклама ҳуқуқи асосида.

    29.08.2023, 21:00   Изоҳ (0)   6761
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фахрланадиган нарса бор: Payme аждодларимизнинг жаҳон ютуқларига бағишланган табрикномалар тўпламини тайёрлади

    29.08.2023, 19:30

    AKFA BUILD Veolia Energy Tashkent учун ишончли иссиқлик ускуналари етказиб берувчиси

    29.08.2023, 18:03

    Британия университетлари дипломига эквивалент сифатида тан олинган, молия соҳасидаги диплом энди Ўзбекистонда!

    29.08.2023, 16:30

    ОКМКнинг Нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар ишлаб чиқариш корхонаси йиллик режани муддатидан аввал бажарди

    29.08.2023, 15:00

    Humo Air авиакомпанияси лоукостер форматда иш фаолиятини бошлайди

    29.08.2023, 12:02

     Смартфонни тез қувватлаш ёрдамида ҳаёт йилларини қандай тежаш мумкин

    29.08.2023, 10:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трампга қарши иш олиб борган прокурорга нисбатан тергов бошланди

    Дунё | 3 август, 20:24

    Винисиуснинг режалари барбод бўлди

    Спорт | 3 август, 19:34

    Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга боради

    Ўзбекистон | 3 август, 19:29

    Россияда 14 ёшли озарбайжонлик терактда айбланди (видео)

    Дунё | 3 август, 19:15

    Sea Breeze лойиҳасининг эгаси қандай мажбуриятларни ўзига олмоқда?

    Ўзбекистон | 3 август, 18:56

    Исроил мудофаа вазири бутун Ғазони босиб олишга чақирди (видео)

    Дунё | 3 август, 18:10

    Андижонда собиқ куёв қайнукасининг машинасини ёқиб юборди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 17:47

    Сурия мудофаа вазирлиги ва АҚШ дастагидаги курдлар мамлакат шимолида юз берган тўқнашувда бир-бирини айблади

    Дунё | 3 август, 17:24
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.