AKFA BUILD Veolia Energy Tashkent иссиқлик таъминоти компанияси билан жаҳонга машҳур Ферроли бренди остидаги иккита саноат қозонларини етказиб бериш ва ўрнатиш бўйича биринчи қўшма лойиҳа яқин орада якунланиши ҳақида хабар қилади. Лойиҳа якунланишининг сўнгги босқичида бўлган AKFA BUILD ўзининг энг юқори сифатли муҳандислик ечимларини тақдим этиш қобилиятини намойиш этди.
Ушбу муваффақият AKFA BUILD компаниясининг инфратузилма ечимлари соҳасидаги салоҳияти ва профессионаллигини таъкидлайди. Узоқ ва пухта ўтказилган тендер жараёни натижасида компания Veolia Energy Tashkent учун самарали ва ишончли иссиқлик таъминоти бўйича технологик ҳамкор сифатида танланди.
Ферроли ўзининг ишончлилиги, самарадорлиги ва иситиш технологияси соҳасидаги инновацион ечимлари билан бутун дунёда тан олинган. Ушбу қозонлар юқори самарадорликка эга, бу эса операцион харажатларни ва атроф-муҳитга таъсирини камайтиради. Ферроли саноат қозонларининг ўзига хос хусусияти уларнинг мослашувчанлигида. Улар мижознинг эҳтиёжларини қондириш учун мўлжалланган бўлиб, ҳатто ўзгарувчан темпда ҳам ўз самарадорлигини ва барқарорлигини йўқотмайди.
Мазкур лойиҳа якунига етгач, AKFA BUILD компанияси Сергели туманидаги кўп қаватли уйлар учун 32 та индивидуал иссиқлик пунктларини (ИИП) етказиб беришни бошлайди.
Veolia Energy Tashkent қозонхоналарининг ва тармоқларининг кучли саноат қозонлари ва замонавий ИИП билан янгиланиши иссиқлик таъминоти тизимининг самарадорлигини сезиларли даражада ошириш, иссиқлик тармоқларидаги йўқотилишни камайтириш ва истеъмолчиларни иссиқлик билан барқарор таъминлаш имконини беради.
AKFA BUILD — бу бинолар қурилиши учун замонавий ечим.
Мурожаат учун телефон:
Сайт: akfa-build.uz
Telegram: @akfa_build_uz
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)