Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, Муфтий шайх Нуриддин Холиқназаров Қирғизистон мусулмонлари диний идораси томонидан “Ыntыmak” (Бирдамлик) медали билан тақдирланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Мусулмонлари идораси хабар берди.
Мукофот 27 август куни Бишкек шаҳридаги халқаро тадбирда топширилган. Тадбирда сўнгги йилларда Ўзбекистон заминида Ислом дини маърифатини кенг ёйиш, мўмин-мусулмонлар эҳтиёжини таъминлаш, масжид-мадрасаларни обод этиш ва улуғ алломалар меросига эҳтиром кўрсатиш юқори баҳоланган.
Шунингдек, минтақада тинчлик-осойишталикни таъминлаш ва яхши қўшничилик муносабатларини шакллантириш йўлида олиб борилаётган ишлар эътироф этилган.
“Ўзбекистон томони ҳам Қирғизистон мусулмонлари диний идораси раиси, муфтий Замир қори Ракиев ҳазратларига муносиб ҳадяларни туҳфа этган”, — дейилади! Мусулмонлар идораси хабарида.
Изоҳ (0)