Вилоят Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси томонидан Олот тумани ҳудудидан ўтувчи Жондор каналида қазиш ишлари олиб бориш жараёнида юридик шахс (фирма раҳбари) томонидан 154 туп қимматбаҳо турунғул дарахтлари кестирилган.
Фото: Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси
Бунинг оқибатида табиатга 1 миллиард 302 миллион сўм зарар етказилган ва иш судга оширилган. Иқтисодий ишлар бўйича Бухоро туманлараро судида дарахтларнинг ноқонуний кесилиши бўйича ҳукм ўқилди.
Суд ҳукмига кўра, табиатга етказилган 1 миллиард 302 миллион сўм зарар жавобгар юридик шахсдан ундирилиши белгиланди.
Бундан бир неча кун аввал Бухорода арчалар ноқонуний кесилиши оқибатида табиатга 95 млн сўм зарар етказилгани хабар қилинганди. 2026 йил апрель ойида Тошкент вилояти Янгийўл шаҳрида ўтказилган рейд давомида 121 туп дарахт ноқонуний равишда кесилгани аниқланиб, табиатга 1 миллиард сўмдан ортиқ зарар етказилганди.