Жиззах вилоятида 26 август куни соат 06:55 да зилзила кузатилди, деб хабар беради ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази.
Маълум қилинишича, зилзила эпицентри: Жиззах вилояти, Янгиобод тумани. Зилзила координаталари: 40,09 градус шимолий кенглик; 68,9 градус шарқий узунлик.
Ерости силкинишининг магнитудаси 3,6 баллни ташкил этган. Чуқурлик 10 километр. Зилзила эпицентри Тошкентдан 133 километр жанубий-ғарбда.
Авғонистонда 5 ва 6 август кунлари содир бўлган зилзила ҳам Ўзбекистоннинг тўққизта ҳудудида сезилганди. 18 июлда эса 3,9 магнитудали зилзила қайд этилганди.
Изоҳ (0)