Шавкат Мирзиёев ислоҳотларнинг жойлардаги ижроси, аҳоли ҳаёти билан танишиш мақсадида Самарқандга жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Ташриф давомида таълим масканларидаги шароитлар, янги иншоотлар, саноат корхоналари ва хизмат кўрсатиш лойиҳалари кўздан кечирилади. Мутасаддилар иштирокида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш вазифалари бўйича йиғилиш ўтказиш режалаштирилган.
Шавкат Мирзиёев 6 июнь куни Самарқандга ташрифи доирасида “Ширин” массивининг мастер режаси тақдимоти билан танишганди. Давлат раҳбари лойиҳани илғор шаҳарсозлик тажрибаси асосида такомиллаштириш, ижтимоий хизматларни кўпайтириш бўйича кўрсатмалар берганди.
Изоҳ (0)