Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон—Қатар саммитида иштирок этиш учун Самарқандга жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Унга кўра, Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад ал-Соний бугун, 5 май куни давлат ташрифи билан мамлакатга келади. Олий даражадаги музокаралар Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади. Мулоқотда Ўзбекистон билан Қатар ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади.
Қайд этилишича, Қатар амирининг Ўзбекистонга ташрифи икки мамлакат ўртасидаги дипломатик муносабатларнинг 25 йилдан зиёд тарихида биринчиси бўлади.
Изоҳ (0)