Туркистон вилоятида Сирдарё дарёсига сузиш учун келган 20 кишининг 11 нафари чўкиб кетгани хабар қилинганди. Улар қариндошлар экани маълум бўлди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлигига таяниб, Tengrinews хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳалок бўлганлар орасида беш нафар бола ва олти нафар катталар бор. Улар орасида энг ёши кичиги тўрт яшар қиз ҳисобланади. Айни пайтда 9 кишининг жасади топилган. 2011 йилда туғилган бола ва 2013 йилда туғилган қиз эса ҳали ҳам қидирилмоқда.
“Улар бир оила аъзолари ёки ҳеч бўлмаганда исм-шарифлари бир хил бўлган. Бир нечта ака-ука ва уларнинг болалари бўлган. Қариндошлар айтганидек, улар тўйдан чиқиб, дарё бўйида дам олишга қарор қилган. Қирғоқ жуда сирпанчиқ бўлган. Афтидан, кимдир сувга тушиб кетган ва чўка бошлаган, бошқалари эса уни тортиб олишга уринганда чўкиб кетган.
Дастлабки маълумотларга кўра, улар бир-бирларини қутқаришга уриниб, чўкиб кетган. Ҳатто сузишга ҳам улгурмаган, ҳамма кийимда бўлган. Бу жой сузиш учун мўлжалланмаган. Афтидан, улар шунчаки қирғоқ бўйлаб юриб, сувга тушиб кетган”, — дейилади Туркистон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабарида.
Изоҳ (0)