Футбол бўйича Англия Премьер Лигасининг 2-турида “Челси” 20 август, якшанба куни “Вест Ҳэм” меҳмони бўлди.
Учрашувнинг 7-дақиқасида Агерд ҳисобни очди. 28-дақиқада эса Чуквуэмека мувозанатни тиклади. Биринчи бўлим дуранг натижа билан якунланди.
53-дақиқада Антонио “болғачилар”ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 90-дақиқада эса Лукас Пакета пенальтини аниқ амалга ошириб, “Вест Ҳэм”нинг ишончли ғалабасини таъминлади. Қайд этиб ўтиш жоиз, ўйиннинг 67-дақиқасида Агерд қизил карточка олиб майдонни тарк этди.
Шу тариқа “Челси” мавсумдаги иккинчи ўйинида ҳам очко йўқотди. Лондонликлар 1-турда “Ливерпуль” билан дуранг қайд этганди.
АПЛ
2-тур
20 август, якшанба
“Вест Ҳэм” — “Челси” 3:1
Голлар: 1:0 – 7 Агерд, 1:1 – 28 Чуквуэмека, 2:1 – 53 Антонио, 3:1 – 90 Лукас Пакета (пенальти).
“Вест Ҳэм”: Ареоля, Соуфал, Зума, Агерд, Эмерсон, Уорд-Проуз (Альварес, 81), Соучек, Лукас Пакета, Бенраҳма (Огбонна, 69), Боуэн, Антонио (Форналс, 76).
“Челси”: Санчес, Гюсто (Берстоу, 83), Тиаго Сильва, Дисаси, Колуилл, Чилуэлл (Кайседо, 61), Галлаҳер (Мадуэке, 75), Фернандес, Чуквуэмека (Мудрик, 46), Стерлинг, Жексон.
Огоҳлантиришлар: Агерд (13), Лукас Пакета (35), Дисаси (36), Чуквуэмека (40), Эмерсон (45), Жексон (72).
Четлатиш: Агерд (67).
Изоҳ (0)