Футбол бўйича Испания Ла Лигасининг 2-турида “Барселона” 20 август, якшанба куни “Кадис”га қарши баҳс олиб борди.
![](/static/gettyimages-1611728891-1024x1024.jpg)
Учрашувнинг биринчи бўлимида жамоалар дарвозаларни ишғол эта олмади. Бироқ иккинчи бўлимда каталонияликлар устунлик қила бошлади ва ўйиннинг сўнгги ўн дақиқасида икки бор “Кадис” дарвозасини ишғол қилди.
Дастлаб, 82-дақиқада Педри гол урган бўлса, ҳакам қўшиб берган дақиқаларда Ферран Торрес ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.
Шу тариқа Хави жамоаси чемпионатнинг янги мавсумидаги илк ғалабасини қўлга киритди.
Ла Лига
2-тур баҳси
20 август, якшанба
“Барселона” – “Кадис” 2:0
Голлар: 1:0 – 82 Педри, 2:0 – 90 Ферран Торрес.
“Барселона”: тер Стеген, Кристенсен (Эрик Гарсия, 79), Кунде, де Йонг, Балде (Фати, 68), Гундўған, Ромеу (Сержи Роберто, 79), Педри, Гави (Эззалзули, 68), Ямал (Ферран Торрес, 85), Левандовски.
“Кадис”: Ледесма, Карселен, Эрнандес, Фали Хименес, Хави, Алехо (Macҳис, 68), Алкарас, Сан-Эметерио (Собрино, 68), Алекс Фернандес (Негредо, 86), Рохер Марти (Хосе Мари, 86), Рамос (Осмайич, 86).
Огоҳлантиришлар: Алехо (14), де Йонг (26), тер Стеген (26), Сан-Эметерио (45), Гави (45), Педри (73), Хави (90).
Изоҳ (0)