Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 22 августда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра, доллар 22,01 сўмга кўтарилиб, 12 100,02 сўм бўлди. Евро 62,64 сўмга ошиб, 13 190,23 сўм бўлди. Рубль 1,18 сўмга пастлаб, 128,32 сўмни ташкил қилди.
Бундан аввал доллар курси бир кунлик пастлашдан сўнг кўтарилиб, 12 078,01 сўм бўлганди. Евро ҳам ошиб, рубль пастлаганди.
Мамлакатда доллар курси 10 августдан буён 12 минг сўмдан юқори бўлиб турибди.
Изоҳ (0)