Килиан Мбаппе “Реал”га кетиш ўрнига “ПСЖ” билан узоқ йиллик шартнома имзолаши мумкин.
Le Parisien нашрининг хабарига кўра, 24 ёшли футболчи мадридликлар билан ҳеч қандай сирли келишувга эришмаган. У Париж клуби билан шартномани янгилайди.
Парижликлар раҳбарияти Килианга трансферлар бозорида ишончли харидларни амалга оширишни ваъда берган ва ушбу вазифани бажарди. Энди эса Мбаппе “ПСЖ” сафида нафақат 2023/24 йилги мавсумда, балки ундан узоқроқ ҳам қолиши мумкин.
Аввалроқ Мбаппе Парижда қоладиган бўлса, мадридликлар кейинчалик ҳам 24 ёшли футболчи трансфери борасидаги музокаралардан воз кечиши хабар қилинганди.
Изоҳ (0)