Мандат сайтида ОТМларга кириш имтиҳонларида абитуриентларнинг тўплаган баллари бўйича умумий статистика эълон қилинди. Ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев мазкур статистикага тушунтириш берди.
Унга кўра, жорий йилда 888 минг 472 нафар абитуриент тестга кирган. 439 минг 337 нафар (49,4 фоиз) абитуриент ўтиш баллининг энг қуйи чегараси бўлган 56,7 бални ҳам тўплай олмаган. 56,7 баллдан кам тўплаганлар квотада жой бўлса ҳам, ўқишга кира олмайди. 56,7 дан кўп балл тўплаган абитуриентлар сони 449 минг нафарни (50,6 фоиз) ташкил қилади.
Ҳуқуқшуноснинг таъкидлашича, ҳолат 2022 йил билан солиштирганда бир оз яхшиланган. Ўтган йили 51,2 фоиз, аниқроғи, 550 минг абитуриент 56,7 балл ҳам тўплай олмаганди, жорий йилда бу кўрсаткич 49,4 фоизга тушди. 2023 йилда энг ёмон кўрсаткич Сирдаро вилоятида (54,9 фоиз), нисбатан яхшироқ натижа эса худди ўтган йилдагидек Тошкент шаҳрида (40,8 фоиз) қайд этилган.
Ўтган йилга қараганда натижасини энг кўп яхшилаган 5 та ҳудуд:
- Тошкент шаҳри — 4,4 фоиз;
- Бухоро — 4,4 фоиз;
- Тошкент вилояти — 3,5 фоиз;
- Наманган — 3,3 фоиз;
- Фарғона — 2,4 фоиз.
Сирдарё ва Андижон вилоятида эса натижа ўтган йилгига қараганда ёмонлашган.
Изоҳ (0)