Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ Оҳангарон туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисида маълумот берди.
Қайд этилишича, 14 август куни соат 07:00 атрофида Тошкент вилояти Оҳангарон туманида Matiz юк машинаси билан йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Туман ҳудудидан кесиб ўтувчи Олмалиқ—Тошкент автомобиль йўлининг 25-километрида 31 ёшли ҳайдовчи К.Х. Matiz машинасида ўзи билан бир йўналишда кетаётган, 47 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Синотурк юк автомобилининг орқа қисмига урилган.
Matiz ҳайдовчиси олган жароҳатлари оқибатида вафот этган. Ҳолат юзасидан Оҳангарон тумани ИИБ ходимлари томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Охирги вақтларда содир бўлган ЙТҲлар
Бундан олдин Тошкентнинг Учтепа туманида учта машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани, Самарқандда йигит тоғасининг машинасини олиб қочиб, 4 та автомобиль билан тўқнашгани, Ўзбекистон парламенти қуйи палатаси ёнидаги пиёдалар ўтиш жойида Damas аёлни уриб юборгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)