“Тоттенҳэм” ҳужумчиси Ҳарри Кейн фаолиятини “Бавария”да давом эттиради.
Мюнхенликлар расмий сайти Кейн трансферини эълон қилди.
Англиялик футболчи мюнхенликлар билан 2027 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзолади.
Аввалроқ “Бавария” “шпорлар”га 100 миллион евро ва бонуслар тўлаб бериши хабар қилинганди. Футболчининг ўзи эса йилига 25 миллион евро маош олади.
Ҳарри Кейн “Тоттенҳэм” тарбияланувчиси ҳисобланади ва клуб таркибида барча мусобақаларда 435 та ўйин ўтказиб, 280 та голга муаллифлик қилган.
Изоҳ (0)