Англия Премьер Лигасининг 1-турида “Манчестер Сити” “Бёрнли” устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувда “шаҳарликлар” ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд дубль қайд этди. Шу тариқа норвегиялик ҳужумчи топ-5 лигалардаги голлари сонини 100 тага етказди. “Манчестер Сити” сафидаги икки мавсумда 36 та ўйин ўтказиб, 38 та гол муаллифига айланди.
Германия чемпионатида эса “Боруссия Д” ҳужумчиси сифатида 62 та гол урган.
Ҳоланд Манчестер клубининг сўнгги 6 та расмий ўйинидан кейин илк бор майдонни голсиз тарк этмади. Сўнгги бор Эрлинг ўтган мавсум АПЛ доирасидан ўрин олган “Эвертон”га қарши баҳсда (14 май) гол урган эди.
Изоҳ (0)