Тошкент вилояти Экология бошқармаси Оҳангарон тумани инспектори А. Мирзааҳмедовга хизмат вақтида тан жароҳати етказилди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Воқеа 10 август куни юз берган. Маълум бўлишича, инспектор сомондан бўшаган ер майдонлари ёқиб юборилгани ҳолатини ўрганиш мақсадида Оҳангарон туманидаги “Ойбулоқ” ва “Убай” МФЙ ҳудудида жойлашган “Тараққиёт Бахтиёр” фермер хўжалигига борган. Ўрганиш давомида эса бир гуруҳ шахслар унга қаршилик кўрсатиб, куч ишлатган ва тан жароҳати етказган.
Инспектор тиббий кўрикдан ўтказилди. Инспекторга тиббий ёрдам кўрсатилди. Ҳозирда унинг аҳволи яхши деб баҳоланмоқда. Иш юзасидан тўпланган ҳужжатлар айбдорларни аниқлаш ва чора кўриш мақсадида прокуратура органларига юборилди.
Изоҳ (0)