Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов Хитойнинг Alibaba корпорацияси вице-президенти Крис Чжоу бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда “Дарё” мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.

Фото: Раҳмонжон Мамадалиев
Крис Чжоу Наманганни текстиль, саноат, IT ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини йўлга қўйиш учун минтақавий марказ сифатида кўраётганини билдирди.

Фото: Раҳмонжон Мамадалиев
“Наманган аҳоли зич бўлган Фарғона водийсининг муҳим ва қулай нуқтасида жойлашган. Шунингдек, зарур инфратузилма, малакали мутахассисларга эгамиз. Бу омиллар хитойлик ҳамкорларни қизиқтиради, деган умиддамиз”, — деди Шавкат Абдураззоқов.

Фото: Раҳмонжон Мамадалиев
Учрашувдан сўнг вилоят ҳокими меҳмонларни минтақавий марказ учун тавсия этилаётган IT-Парк Наманган филиалидаги бино-иншоотлар билан таништирди.
Изоҳ (0)