Японияда “Ханун” тропик тўфони олиб келган ноқулай об-ҳаво туфайли 70 га яқин киши жароҳатланди, бир киши ҳалок бўлди.
Табиий офат жанубий Окинава оролидан бошланиб, бошқа ҳудудларга кучли ёмғир ва шамолларни олиб келди. Тўфон электр симларини узиб, уйларнинг томини учириб юборди.
Соҳилбўйи ҳудудларида яшайдиган фуқаролар ҳукумат томонидан огоҳлантирилган. Об-ҳаво маълумотларига кўра, яқин кунларда сел келиши ҳам мумкин.
Тўфон мамлакат шимоли-ғарбига қараб ҳаракатланмоқда. Шу сабабли жануб вилоятларида ўнлаб рейслар бекор қилинди.
31 июль куни “Канун” тўфони мамлакат жанубига яқинлашиши сабабли 264 та рейс бекор қилинганди.
Изоҳ (0)