Афғонистонда 6 август куни соат 05:32 да содир бўлган зилзила Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида сезилди.
ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабарига кўра, эпицентри Тошкентдан 536 километр жанубий-шарқда жойлашган зилзила магнитудаси 5,9 балл, чуқурлиги 100 километрга тенг бўлган.
Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:
- Сурхондарё, Фарғона вилоятларида — 4 балл;
- Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Андижон, Қашқадарё, Наманган вилоятларида — 3-4 балл;
- Тошкент шаҳрида — 3 балл.
Авғонистонда 5 август куни содир бўлган зилзила ҳам Ўзбекистоннинг тўққизта ҳудудида сезилганди.
Изоҳ (0)