• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Сурхондарёда ҳокимдан адолат талаб қилгани учун қамалган мактаб директори ишига тикланиши маълум қилинди

    Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов йиғилишида ундан адолат талаб қилиб, ўзига нисбатан ноҳақлик бўлганини айтган мактаб директори йиғилишдан олиб чиқиб кетилиб, қамоққа олингани ҳақида хабар берилган эди. Мактабгача ва мактаб таълими вазири ҳолат юзасидан баёнот берди. 

    Унга кўра, мазкур директор ўз иш фаолиятини давом эттиради. Шунингдек, мамлакатда фаолият олиб бораётган ҳар бир педагог ходим давлат ҳимоясида эканини қайд этган. 

    “Бугун педагог ходимларнинг обрў ва нуфузини ошириш давлатимизнинг энг устувор вазифаларидан эканлиги барчага маълум.

    Давлатимиз раҳбари томонидан барча ҳокимликларга мактабларни моддий-техник базасини яхшилаш ва мактаб жамоаси фаолият олиб бориши учун қулай инфратузилма яратиш вазифасини топширган. Давлатимизда бугун олиб бораётган таълим соҳаси ходимларининг обрў ва нуфузини кўтариш каби устувор сиёсатини қўллаб-қувватлаган ҳолда ҳар бир раҳбар ходим барча педагог ходимларимизга ҳурмат билан муносабатда бўлишини, мактабда педагог ходимлар фаолият юритиши учун қулай шарт-шароит яратишга эътибор қаратишини, мактабдаги маънавий муҳит, таълим сифати ва мазмуни билан боғлиқ ҳар қандай вазият эса вазирлик назоратида эканлигини эслатиб ўтмоқчиман”, — дейди Ҳилола Умарова.

    Тармоқларда тарқалган видеода Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Сариосиё туманидаги мактаб директори Умида Турсунова билан тортишгани акс этган.

    Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

    Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбар Муродбек Давлатовнинг “Дарё”га билдиришича, тортишув 26 июль куни Сариосиё туманидаги 12-сонли умумий ўрта таълим мактабида содир бўлган.

    Вилоят ҳокими Умида Турсуновага лавозимидан олинганини айтгач, директор “менинг нима айбим бор?” деб сўрайди. “Эплолмаганинг учун, бутун дунёга шарманда қилганинг учун”, дея жавоб берган вилоят ҳокими.

    Фото: Видеодан кадр
    У ерда нима бўлганини сиз қаердан биласиз? “Муҳитни буздинг”, дейсиз, нима муҳит бузилган у ерда? Мактабнинг томорқасигача сотиб юборишяпти, шунча ёзганимизга индамайлик деб... Аҳволни ўрганадиган одам йўқ, буларнинг ҳаммасининг тили бир, — дейди Умида Турсунова вилоят ҳокимининг даккиси ноўрин эканини таъкидлар экан.
    Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

    Воқеа давомида мактаб директори “Вилоят ҳокимига тўғри маълумот киритилиши керак. Йўқот, йўқот, йўқот, нима қиляпман мен? Сенлар мактабда хоҳлаган ишингни қилдинг, ҳеч ким ҳеч нарса қилмади-ку?! Менга чора кўриладими? Нимага ташқарига чиқаман? Мана шу ерда туриб охиригача эшитаман, президентга айтадиган гапим бор. Отса, мени Ўзбекистон олдига олиб чиқиб, отиб ташласин”, — дейди. Шундан сўнг директор ички ишлар органи ходимлари томонидан мажлислар залидан олиб чиқиб кетилган.

    Фото: Видеодан кадр

    Мажлислар залини тарк этаётган Умида Турсунова вилоят ҳокими Улуғбек Қосимовга қарата “Ҳайф сиздай вилоят ҳокимига”, дейди.

    Муродбек Давлатовнинг қўшимча қилишича, Умида Турсунова дастлаб ўқитувчиларга қўпол муомаласи сабаб жамоатчилик назарига тушган. Шунингдек, у мактабга мурожаатни ўрганишга борган журналистларнинг камерасига шикаст етказган.

    03.08.2023, 23:05   Изоҳ (1)   29246
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (1)

    Кириш
    1. 263984047@telegram.org / 03.08.2023, 23:24

      Hokim kim? U oddiy bir hokim va u kim bo'lishidan qatiy nazar qamoqa olish hamda shunga o'xshash qarorlar chiqarishga QONUNAN haqqi yo'q . Qisqasi - Yosh bolaga ish buyur va ketidan o'zing yugur .

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Интернет тезлигини ошириш бўйича ҳали жуда кўп иш қилишимиз керак” — Шерзод Шерматов

    03.08.2023, 22:00

    Ўзбекистонда ичимлик сувининг 90 фоизи қишлоқ хўжалигига сарфланади — Сенат

    03.08.2023, 21:27

    Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш тартиби: имтиҳонлар, бир оз ошган тўловлар

    03.08.2023, 21:20

    Намангандаги боғчада 15 нафар бола тортдан заҳарланди

    03.08.2023, 21:05

    Навоийдаги тиббиёт бирлашмасида аёл туғуруқдан сўнг вафот этди

    03.08.2023, 20:40

    Сурхондарё ҳокими йиғилишида ҳокимдан адолат талаб қилган мактаб директори қамоққа олингани маълум бўлди

    03.08.2023, 20:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қора седана: табиий доривор ўсимликнинг илмий асосланган шифобахш хусусиятлари

    Маслаҳатлар | 23 август, 16:25

    Ўзбекистонда неврология соҳасида янги лойиҳага старт берилди

    Ўзбекистон | 23 август, 16:05

    Конго ҳарбий прокурори собиқ президент Кабилага ўлим жазоси берилишини талаб қилмоқда

    Дунё | 23 август, 15:45

    Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA Nations Cup-2025 турнири учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди (фото)

    Спорт | 23 август, 15:37

    Фото: ёввойи табиатдаги жониворларнинг энг кулгили суратлари

    Лайфстайл | 23 август, 15:20

    Россияда оғир аҳволда қолган 8 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 15:00

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.