Ўзбекистон, Туркманистон, Эрон давлатлари халқаро транспорт ва транзит йўлагини ташкил этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Унга кўра, 31 июль куни Транспорт вазирлиги ҳамда Эрон Республикаси йўл ва шаҳарсозлик вазирлиги вакиллари ўртасида видеоконференция шаклидаги музокаралар ўтказилди. Учрашув доирасида Ўзбекистон, Туркманистон, Эрон ҳукуматлари ўртасида халқаро транспорт йўлагини ташкил этиш тўғрисидаги битим имзолашни жадаллаштириш, Эрон ҳудудида халқаро автотранспорт қатновларида миллий ташувлардан ундириладиган йиғимлар миқдорини камайтириш, экспорт ва импорт юклари учун “Бандар-Аббос” ва “Чабаҳор” портларидан фойдаланиш имкониятлари ҳамда Ўзбекистон-Афғонистон-Эрон халқаро транспорт йўналишини ривожлантириш масалалари муҳокама этилди.
Изоҳ (0)