Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларидаги газ заправкаларда бир куб газ учун белгиланган нарх ошгани ҳақида хабарлар тарқалди. Энергетика вазирлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар юзасидан тушунтириш берди.
Унга кўра, Наманган вилоятидаги барча метан заправкаларга уларнинг талабларига асосан белгиланган лимитга кўра, табиий газ тўлиқ етказиб берилган. Видеода тарқалган ҳолатдаги заправка эса берилган ойлик лимитни ишлатиб бўлган. Бугун соат 00:00 дан янги ой бошланади ва мазкур заправкага газ етказиб бериш йўлга қўйилади.
Қайд этилишича, метан заправкаларда сотиладиган бир куб газ учун белгиланган нарх ошгани йўқ.
“Агар заправкаларда газ нархининг асоссиз оширилиши ҳолатларига гувоҳ бўлсангиз, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг 1159 рақамли ишонч телефонига қўнғироқ қилишингиз мумкин”, — дейилади вазирлик хабарида.
Изоҳ (0)