Тошкент шаҳар Юнусобод туманида Malibu-2 уриб юборган 17 яшар бола вафот этди. Бу ҳақда ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, 27 июль куни соат 23:15 ларда Юнусобод тумани Боғишамол кўчасида 2002 йилда туғилган О.А. Malibu-2 сини бошқариб кетаётиб, йўлнинг тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш қисмидан кесиб ўтаётган 2006 йилда туғилган А.С.ни уриб юборган.
ЙТҲ натижасида пиёда олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.
Изоҳ (0)