• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Бухоро ва Сурхондарёда йўл қурилиши сабаб хавф остида қолган дарахт ва буталар бўйича қўшимча маълумот берилди

    Бухоро ва Сурхондарё вилоятларида йўл қурилиш ишлари муносабати билан кўп сонли дарахт ва буталар кўчирилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳолат юзасидан маълумот берди.

    27 июль куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида экология вазири биринчи ўринбосари Обиджон Қудратов ушбу масала юзасидан фикр билдириб, лойиҳа ҳужжатлари вазирлик билан келишилмагани, рад этилганини айтганди.

    Вазирлик эълон қилган маълумотга кўра, 2023 йил 6 июль куни Бухоро вилояти ҳокимлиги А-380 автомобиль йўлининг 150-228 километр узунликдаги Ғузор—Бухоро—Нукус—Бейнов қисмини реконструкция қилиш лойиҳасини тасдиқлаш учун Экология вазирлигига юборган. Лойиҳада 31 371 та дарахт ва буталарни яқин атрофдаги бўш жойларга кўчириб ўтказиш кўзда тутилган.

    Шу билан бирга, 7 июль куни Сурхондарё вилояти ҳокимлиги томонидан 4Р-100 Манғузор—Жарқўрғон—Бандихон—Олтинсой—Денов автомобиль йўлининг 128-174 километри ва 4Р-105 Дарбанд—Бойсун—Элбаён автомобиль йўлининг 5-70 километри қисмларини реконструкция қилиш лойиҳаси юзасидан 21 803 дона дарахтни белгиланган тартибда кўчириб ўтказишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилинган.

    Бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев томонидан имзоланган ҳукумат комиссиясининг 2023 йил 21 июлдаги баённомасига мувофиқ, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигига бир ҳафта муддатда дарахтларни атроф-муҳитга зарар етказмасдан кўчириш бўйича ҳукумат комиссиясига хулоса бериш ва тегишли таклифлар киритиш топширилган.

    Таъкидланишича, ушбу ҳужжатда дарахтларни кесиш ҳақида бирорта ҳам сўз, шунингдек, бундай иссиқ мавсумда яшил майдонлар билан бирор-бир чора кўриш бўйича кўрсатмалар йўқ.

    Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ушбу мурожаатларга жавобан ўсимлик дунёси объектларини нобуд қилиш ёки уларга шикаст етказиш билан боғлиқ жиноятлар оғир жиноятлар тоифасига киритилиши, шунингдек, республика бўйлаб кузатилаётган чанг-тўзон ва қум бўронлари таъсирини камайтиришда ушбу дарахт ва буталарнинг ўрни муҳим эканлигини эслатган ҳолда рад жавобини берган.

    Фото: Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

    Ҳокимликларга юборилган расмий жавоблардан сўнг Бухоро вилоятидан қурилиш компанияси вакиллари вазирликка ташриф буюриб, дарахт ва буталарга зарар етказмаган ҳолда лойиҳага ўзгартиришлар киритишлари ҳақида маълумот берган.

    28.07.2023, 14:41   Изоҳ (0)   5479
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бош прокуратура 2 млн кўчат “экилди” дея қўшиб ёзилгани айтилган ҳолатни алоҳида назоратга олди

    06.07.2023, 14:43

    Ўзбекистонда 6 ойда дарахтлар ноқонуний кесилишидан табиатга қанча зарар етказилгани маълум қилинди

    18.07.2023, 13:38

    Тошкент вилоятида ўқотар қуроллардан фойдаланиш тартибини бузиш бўйича 984 та ҳолат аниқланди 

    28.07.2023, 14:35

    Ўзбекистонда энг кўп кўчмас мулк объектлари қайси ҳудудда экани маълум қилинди

    28.07.2023, 14:25

    Наманганда 15 ёшли қиздан унинг суратларини Instagram'да тарқатмаслик эвазига пул талаб қилган шахс ушланди 

    28.07.2023, 14:05

    Ўзбекистонда Солиқ мобил иловаси орқали қанча кешбэк тўлангани маълум қилинди

    28.07.2023, 13:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Эрон президенти кортежидаги муаммо сабабли таксида кетишга мажбур бўлди

    18 июл, 09:25

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда тадбиркорларга Мўғулистондан майда шохли молларни импорт қилиш харажатининг бир қисми қоплаб берилади

    Ўзбекистон | 18 июл, 11:59

    “Трамп дунё императори этиб сайланмаган” — Бразилия президенти

    Дунё | 18 июл, 11:45

    Актёр Том Ҳолланд “Ўргимчак одам” фильмининг янги қисми ҳақидаги тафсилотларни ошкор қилди

    Кино | 18 июл, 11:35

    Исроил Ғазодаги минглаб фуқаролик объектларини бузишга киришди (фото, видео)

    Дунё | 18 июл, 11:18

    Apple тарихдаги энг қиммат iPhone ишлаб чиқаради

    Дунё | 18 июл, 11:06

    Freestyle Chess Grand Slam. Абдусатторов ва Синдоров мусобақанинг чорак финалида мағлубиятга учради

    Спорт | 18 июл, 10:59

    Кони фойда: қовун ейиш учун 9 та асосли сабаб

    Маслаҳатлар | 18 июл, 10:58

    Тошкент шаҳар прокурори вазифасини бажарувчи тайинланди

    Ўзбекистон | 18 июл, 10:41
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.