Ўзбекистонда жорий йилнинг 6 ойи ҳисоботига кўра, объектлар сони 8 миллион 261 минг 696 тани ташкил этмоқда. Бу ҳақда Давлат кадастрлари палатаси ахборот хизмати “Дарё”га маълум қилди.
Айтилишича, мамлакат бўйича энг кўп объектлар сони Фарғона вилоятида, энг ками эса Сирдарё вилоятида рўйхатга олинган.
Республика кесимида мулклар сони:
- Қорақалпоғистон Республикасида — 450 минг 774 та;
- Андижон вилоятида — 712 минг 532 та;
- Бухоро вилоятида — 524 минг 527 та;
- Жиззах вилоятида — 300 минг 897 та;
- Қашқадарё вилоятида — 783 минг 68 та;
- Навоий вилоятида — 286 минг 386 та;
- Наманган вилоятида — 599 минг 381 та;
- Самарқанд вилоятида — 895 минг 302 та;
- Сурхондарё вилоятида — 587 минг 728 та;
- Сирдарё вилоятида — 206 минг 697 та;
- Тошкент вилоятида — 780 минг 71 та;
- Фарғона вилояти — 897 минг 954 та;
- Хоразм вилоятида — 444 минг 294 та;
- Тошкент шаҳрида — 792 минг 85 та.
Аввалроқ Ўзбекистонда қарийб 2,5 млн аҳоли хонадонларининг кадастр ҳужжатлари йўқлиги ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, ўтган олти ойда 2,2 минг гектардан ортиқ ер ўзбошимчалик билан эгаллангани аниқланган.
Изоҳ (0)