Ўзбекистон президентининг қарори билан Умид Шодиев Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси раиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда президент матбуот котиби хабар берди.
Бунгача Умид Шодиев Ўзбекистоннинг UNESCО ҳузуридаги доимий вакили лавозимида ишлаган.
Олдинроқ Ўзбекистон президентининг фармони билан Озодбек Назарбеков маданият вазири лавозимига тасдиқлангани тўғрисида хабар берилганди.
Президентнинг “Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони билан 2023 йил 1 январдан Вазирлар Маҳкамаси таркибидаги вазирликлар 25 тадан 21 тага қисқартирилганди. Фармонга мувофиқ Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси Табиат ресурслари вазирлигига айлантирилганди.
Ўзбекистон президентининг 31 майдаги фармони билан Табиат ресурслари вазирлиги Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги деб қайта номланди.
Изоҳ (0)