АҚШ чегарасини кесиб ўтаётган болали мигрантлар сони кўпаяётгани Байден маъмуриятининг баъзи юқори мартабали амалдорлари ташвиши ортишига сабаб бўлмоқда.
NBC News томонидан олинган божхона ва чегара ҳимояси маълумотларига кўра, жанубий чегарани кесиб ўтган болалари бўлган мигрант оилалар сони сўнгги икки ой ичида қарийб уч баравар кўпайган.
Шу ҳафта давомида кунига ўртача 2230 дан ортиқ мигрантлар чегарани кесиб ўтган, июнь ойида бу кўрсаткич кунига ўртача 790 нафарни ташкил қилган.
Маълумотларга кўра, чегарадан ўтаётган энг катта демографик гуруҳни ҳали ҳам ёлғиз кексалар ташкил қилаётган бўлса-да, мигрант оилалар чегарани ҳужжатсиз кесиб ўтаётганлар орасида энг тез ўсаётган демографик гуруҳ ҳисобланади. Мигрантларнинг аксарияти Шимолий Америка ва Мексикадан эканлиги хабар қилинмоқда.
Ички хавфсизлик департаментининг аноним қолиш шарти билан интервью берган уч нафар юқори мартабали амалдори, мигрант оилалар сони тез орада ортиб, рекорд даражага чиқиши мумкин. Шу сабабли махсус хизматлар бу вазиятни диққат билан кузатаётганини маълум қилишган.
Мигрантлар ҳимоячиларининг таъкидлашича, оилалар кўпроқ ўз мамлакатларидаги қашшоқлик ва зўравонликдан қутулиш учун АҚШ чегарасини кесиб ўтишмоқда.
Изоҳ (0)