АҚШнинг Майами шаҳрида ўн саккиз ёшли Жасмин Паэз уч ёшли ўғлини ўлдириш учун қотил ёллашга уринди. Бу ҳақда New York Post хабар берди.
Маълум қилинишича, аёл интернетдаги сайт орқали 3 минг долларга қотил ёллаган. Сайт эгаси эса аслида шундай ҳаракатларнинг олдини олиш учун веб-сайт яратган эркак бўлган. Ҳодисадан хабар топган эркак полиция билан боғланган.
Ҳуқуқ-тартибот ходимлари қотиллик бўйича сўров юборилган компьютернинг IP манзилини кузатишга муваффақ бўлган. Шу тариқа аёл қотилликка ундаш ва алоқа воситаларидан ноқонуний мақсадларда фойдаланганликда айбланиб, ҳибсга олинган. У Майами-Дейд қамоқхонасида сақланмоқда. Бола эса ўз яшаш жойида соғ-омон топилган.
Изоҳ (0)