• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Россия Украина билан дон келишувидан чиқди: Бу нимани англатади?

    Россия урушга қарамай, Қора денгиз портларидан Украина озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилишга рухсат берган дон битимидан расман чиқди. У бу ҳақда Туркия, Украина ва БМТ котибиятини хабардор қилган. Шартнома муддати бугун, 17 июль куни якунига етди.

    Фото: Unsplash

    “Қора денгиз ташаббуси” 18 июлдан бошлаб, Истанбулдаги Украина дони ортилган кемаларни назорат қилган қўшма мувофиқлаштириш маркази фаолиятини тўхтатади. Россия юк ташиш хавфсизлиги кафолатларини ҳам бекор қилди ва Қора денгиз шимоли-ғарбий қисмидаги гуманитар коридорини чекламоқчи.

    Кремль аввалроқ Москва талаблари қондирилгач, Россия Украина озиқ-овқат маҳсулотларини Қора денгиз портлари орқали экспорт қилиш имконини берувчи келишувни кўриб чиқишини айтган эди.

    “Битимнинг Россияга тегишли қисми амалга оширилиши биланоқ, Россия зудлик билан ушбу келишувни амалга оширишга киришади”, — деган эди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков.

    Унинг сўзларига кўра, дон келишуви бўйича позиция Москва томонидан Қрим кўпригига ҳужумдан олдин эълон қилинган ва кўприкдаги портлаш дон битими тугатилиши билан боғлиқ эмас.

    Дарҳақиқат, Россия расмийлари 2022 йилнинг 22 июлида келишилган “Қора денгиз дон ташаббуси”дан чиқиш билан узоқ вақтдан бери таҳдид қилиб, келишув шартлари бўйича Россияга берилган ваъдалар бажарилмаётганини таъкидлаб келади.

    Туркия, Украина расмийлари ва БМТ вакиллари келишувни сақлаб қолиш тарафдори эди.

    Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон душанба куни Путиннинг келишувни узайтириш истагига умид қилаётганини айтди.

    “Бугунги баёнотга қарамай, мен ишонаман, дўстим Путин бу гуманитар коридор ишини давом эттиришни хоҳлайди”, — деган Эрдўғон.

    Европа Иттифоқида вазиятга камроқ оптимистик қарашмоқда.

    Еврокомиссия президенти Урсула фон дер Ляен Москванинг келишувдан чиқиш қарорини қоралади ва буни “бемаъни ҳаракат” деб атади. Унинг қўшимча қилишича, Европа Иттифоқи Украина озиқ-овқат маҳсулотларини жаҳон бозорларига етказиб бериш устида ишлашда давом этади.

    Украина президенти Владимир Зеленский Россия келишувни тўхтатганини эълон қилганига қарамай, Киев ғалла экспорт қилишда давом этишини айтди.

    “Бизда иккита келишув бор эди: Украина, Туркия, БМТ, бошқа келишув Россия, Туркия, БМТ. Демак, Россия келишувни тўхтатаётганини айтса, БМТ Бош котиби Гутерриш ва Туркия президенти Эрдўғон билан келишувни бузмоқда. Биз билан эмас. Улар билан ҳеч қандай келишувимиз йўқ”, — дейди у ўз баёнотида.

    Дон шартномаси бўйича охирги кема Одесса портидан 16 июль куни эрталаб жўнаб кетди. Россия июнь ойи охирида унинг Қора денгиз орқали ўтишига келишиб олди ва шундан бери Москва бошқа кемаларнинг ўтишига рухсат бермади.

    Украина ҳукумати бир неча бор дон ташувчи кемаларни текширишувчи россиялик инспекторлар етказиб беришни атайлаб кечиктириши, тартибга солинмаган ҳужжатларни мунтазам талаб қилиши ва ғалла ишига аралашиш учун бошқа асоссиз сабабларни излашидан шикоят қилган.

    Нима бажарилмади?

    Сўнгги ҳафталарда Путин дон бўйича келишувни қайта-қайта танқид қилиб, уни бошқа нарсалар қатори бир томонлама ўйин деб атади.

    “Шуни таъкидламоқчиман, умуман ҳеч нарса қилинмади. Бу бир томонлама ўйин. Россия манфаатлари мавжудлиги билан боғлиқ ҳеч бир пункт бажарилмаган”, — деди Путин.

    Ҳафта охирида Жанубий Африка Республикаси президенти Кирил Рамафоса билан дон келишувини муҳокама қилар экан, Путин “Россия-БМТ тегишли меморандумида Россия озиқ-овқат ва ўғитларини экспорт қилиш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш бўйича белгиланган мажбуриятлар ҳамон бажарилмаганини таъкидлади”.

    Россия ва БМТ ўртасидаги меморандум дон бўйича келишув муҳокамасидаги расмий келишмовчиликларнинг асосий сабабидир.

    22 июль куни Истанбулда бир эмас, иккита ҳужжат имзоланди: БМТ ва Россия  ўртасида Россиядан жаҳон бозорларига озиқ-овқат ва ўғитлар экспортини таъминлашга қаратилган англашув меморандуми ва Қора денгиз дон ташаббусининг ўзи, у Россия ҳарбийлари томонидан Украина портларидаги тўсиб қўйилган озиқ-овқат ва ўғитларнинг хавфсиз экспортини таъминлайди.

    Россиянинг таъкидлашича, дон битими икки қисмдан иборат бўлиб, Украина ва Россиядан экспортни осонлаштиришни ўз ичига олади.

    Бу Россия расмийларининг келишувнинг “пакет” хусусиятига кўплаб мурожаат қилишини тушунтиради.

    “Биринчидан, ҳужжат иштирокчиларнинг турли таркиби томонидан имзолангани, иккинчидан, турли хил амал қилиш муддатларига эга бўлиши (меморандум уч йил) бу нуқтаи назарга қарши бўлиши мумкин. Қолаверса, меморандум матнида фақатгина томонлар кўрадиган чора-тадбирлар бўйича келишувга келиши қайд этилган”.

    Ҳужжатда, шунингдек, “меморандум халқаро шартнома ҳисобланмайди ва халқаро ҳуқуққа мувофиқ ҳеч қандай ҳуқуқ ва мажбуриятларни белгиламайди” деб ёзилган.

    Санкциялар ёки токсик иқтисодиёт

    Россия озиқ-овқат экспортига тўсқинлик қилувчи санкцияларни юмшатиш ғалла келишувига расман киритилмаганига қарамай, АҚШ ва Европа Иттифоқи билан келишилган, деб ёзади Карнеги Политика.

    Натижада, Евроиттифоқ томонидан Россияга нисбатан жорий этилган санкциялар Россиядан озиқ-овқат ва ўғитларни (калийдан ташқари) импорт қилиш, экспорт қилиш, сотиб олиш ёки сотишни тақиқламайди. 9-пакетда санкцияланган субъектлар иштирокида ҳам операцияларга рухсат берилиши алоҳида таъкидланган.

    Бироқ, Москванинг талаблари озиқ-овқат таъминоти бўйича чеклов чораларини бекор қилишдан кўра узоқроққа борди.

    Россия ТИВ маълумотларига кўра, музокаралар чоғида Москвага “Россиянинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини халқаро жаҳон бозорларига етказиб бериш учун тўғридан тўғри ва билвосита барча санкцияларни бекор қилиш” каби ваъдалар берилган. Аслида, Россия ҳукумати қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига ҳар қандай тарзда таъсир кўрсатадиган иқтисодий чеклаш чораларининг муҳим қисмини олиб ташлашни талаб қилди.

    Ҳақиқатан ҳам Россия донини етказиб беришда муаммолар мавжуд. Импорт қилувчилар санкциялардан қўрқиб, Россия компаниялари билан ҳамкорлик қилишдан бош тортиши мумкин.

    Аслида, бутун Россия иқтисодиёти токсик бўлиб қолди, аммо Кремль буни олиб ташланиши мумкин бўлган баъзи бир “билвосита санкциялар” натижаси сифатида кўради.

    Яна бир муаммо — Россия банкларининг SWIFT тизимидан узилиши, бу етказиб бериш учун тўловларни жуда ноқулай қилади.

    Financial Times (FТ) нашрининг ёзишича, ғалла шартномасини узайтириш бўйича музокаралар чоғида Россия аввалроқ Росселхозбанк тўловларни қайта ишлаш ва унга SWIFT тизимига кириш ҳуқуқини берувчи шўба корхона ташкил этишни кўзда тутувчи режани таклиф қилган.

    Росселхозбанк илгари ғалла ва ўғитларнинг халқаро савдосида муҳим рол ўйнамаган, аммо Кремль уни қишлоқ хўжалиги экспортида тўловлар учун “ягона дарча”га айлантиришга қарор қилган ва шу билан уни санкциялардан ҳимоя қилган (Газпромбанк ва газ экспорти каби).

    Натижада, Росселхозбанк бўйича келишувлар ҳақида хабар берилмаган.

    FТ таъкидлашича, банк тўлиқ Кремлга тегишли: унинг собиқ бошқарув раиси Дмитрий Патрушев, амалдаги қишлоқ хўжалиги вазири ва Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушевнинг ўғли, у “Украинадаги урушни бошлашда муҳим рол ўйнагани” айтилади.

    17.07.2023, 22:49   Изоҳ (0)   23420
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ёғоч милтиқ ушлаган қизлар, аукционга қўйилган жемпер, Гонконгга яқинлашаётган тўфон — 17 июль суратлари

    17.07.2023, 22:25

    Мисрда номаълум вирус тарқалмоқда

    17.07.2023, 21:38

    YouTube'да янги функция пайдо бўлди

    17.07.2023, 21:11

    АҚШ штатида дамба ёрилди. Аҳолидан зудлик билан эвакуация қилиш сўралмоқда (видео)

    17.07.2023, 20:52

    Хитойда ҳаво ҳарорати 52,2 даражага кўтарилди ва июль ойидаги рекордни янгилади

    17.07.2023, 19:55

    Мутахассислар инфляциянинг секинлашуви ҳисобига АҚШ иқтисодиёти бўйича прогнозларни яхшиламоқда

    17.07.2023, 19:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    Дунё | 23 август, 13:22

    Юзига ажин тушишидан қўрқиб, 40 йил табассум қилмай яшаган аёл ҳозир қандай кўринишда?

    Лайфстайл | 23 август, 12:45

    Ўзбекистон МОҚ раҳбарлари “Манчестер Сити” клуби меҳмони бўлишди

    Спорт | 23 август, 12:30

    Uzbekistan Airports’нинг 6,8 млрд сўмлик давлат хариди қонунчиликка зид ўтказилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 12:25

    Таиландда қиролни ҳақорат қилган собиқ бош вазир ва миллиардер оқланди

    Дунё | 23 август, 12:05

    Дунёдаги энг кекса одам 116 ёшини нишонлади

    Лайфстайл | 23 август, 11:45

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.