АҚШнинг Миссисипи штатидаги дамба 100 футга (30 метр) ёрилди, аҳолига зудлик билан баландроқ жойга кўчиш сўралди. Бу ҳақда Daily Mail хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳаёт учун хавф туғдирувчи сув тошқини ҳақида огоҳлантириш эълон қилинган. Дрон томонидан олинган тасвирларида сув Арчуса Крик аквапарк кўли дамбаси (Archusa Creek Water Park Lake Dam) тузилмасини эрозия қилгани, сув дамба деворидан пастга қараб оқаётганини кўриш мумкин.
Миллий об-ҳаво хизмати 16 июль куни соат 20:04 да дамба ёрилганидан кейин “пастки оқимдаги ҳудудларда ҳаёт учун хавфли сув тошқини” ҳақида огоҳлантириш эълон қилган.
“Агар сиз Арчуса остидаги паст жойларда бўлсангиз, дарҳол баландроқ жойга кўчишингиз керак. Атрофингизга қаранг, сув босган йўлларга дуч келганда чўкиб кетманг. Кўпинча сув тошқини ўлими транспорт воситаларини оқибатида содир бўлади”, — дейилган огоҳлантиришда.
Изоҳ (0)