Россия Тергов қўмитаси “махсус ҳарбий операция” зонасида Украина Қуролли кучлари томонида жанг қилаётган 178 нафар хорижий фуқароларга нисбатан жиноий иш қўзғатди. Бу ҳақда “ТАСС”га қўмита матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ушбу ёлланма аскарлар 30 дан ортиқ давлат, жумладан, АҚШ, Буюк Британия, Италия, Бельгия, Дания, Швеция, Болтиқбўйи давлатлари, Финляндия, Франция, Нидерландия, Альбания, Болгария, Жанубий Корея, Намибия, Перу, Ўзбекистон, Исроил , Грузия, Бразилия ва бошқалар фуқароси ҳисобланади.
Ҳозирда Россия Тергов қўмитаси терговчилари ушбу шахсларни қидирмоқда.
“Украина Қуролли кучлари томонида ёлланма аскарларни ёллаш ва жанговар ҳаракатларда иштирок этиш бўйича жиноят ишини тергов қилиш доирасида сўнгги икки ҳафта ичида яна 18 нафар хорижликни сиртдан судланувчи сифатида жалб қилиш тўғрисида қарорлар қабул қилинди”, — дейилади хабарда.
Бундан ташқари Россия Тергов қўмитаси Украина собиқ мудофаа вазири Андрей Загороднюкга сиртдан айблов бергани маълум бўлди.
Изоҳ (0)