Канар оролларида шиддатли ўрмон ёнғинлари туфайли 2 минг киши эвакуация қилинди, бу ёнғин ҳали назорат остига олинмаган, дея хабар берди Associated Press.
"Олов жуда тез тарқалмоқда", деди Канар ороллари президенти Фернандо Клавихо.
Унинг қўшимча қилишича, ҳозирча ёнғин назоратга олинмаган, яқин кунларда жазирама ва қурғоқчилик туфайли вазият янада ёмонлашиши мумкин.
Тахминан 4,5 минг гектар майдонга тарқалган аланга ўнлаб уйларни вайрон қилган.
Оловга қарши ҳаводан курашилмоқда, бироқ шамол йўналишини ўзгартираётгани, шунингдек, умумий ҳолат туфайли вазият мураккаблашмоқда: ҳозирда Европа жанубини аномал иссиқ ҳаво қоплаган.
Изоҳ (0)