Хитой компанияси Навоийда саноат корхоналари учун ҳаво филтрларини ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга оширмоқчи.
Хабарга кўра, Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов Хитойнинг CCСП компанияси раҳбари Юан Жи Жоун билан учрашди. Учрашув авалида Хитой томонига Навоий вилоятида сўнгги йилларда хорижий инвесторлар учун яратилган шарт-шароитлар, инвестиция муҳити тўғрисида маълумот берилди.
CCСП компанияси раҳбари вилоятдаги гранит, мрамор ва доломит конларига қизиқиш билдирди. Шунингдек, компания саноат корхоналари учун ҳаво филтрларини ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш бўйича изланишлар олиб бораётгани маълум қилинди.
Бўлиб ўтган музокаралар якунида Навоий вилояти ҳокими инвесторлар томонидан амалга оширилиши режалаштирилаётган лойиҳаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини таъкидлаб, Хитой корхонаси вакилларини мавжуд карерлар ва саноат ҳудудлари билан таништирилишини билдирди.
CCСП компанияси муҳандислик дизайни ва техник модификацияси, асбоб-ускуналар ва эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш, техник хизмат кўрсатиш, ақлли завод қуриш, “яшил” технологияларни лойиҳалаш каби йўналишларга ихтисослашган.
Изоҳ (0)