• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12531.78
    • RUB159.82
    • EUR14538.12
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Microsoft компаниясининг икки нафар мутахассиси талабаларимизга дарс бермоқда”— Иқтисодиёт университети ректори

    Тошкент давлат иқтисодиёт университети раҳбарияти журналистлар билан очиқ мулоқот ташкил этди. Учрашув доирасида ректор Конгратбай Шарипов “Дарё” мухбирининг айрим саволларига жавоб қайтарди.

    Конгратбай Шарипов

    Фото: ТДИУ ахборот хизмати

    Янги ўқув йилида университетга қанча талаба қабул қилинади?

    2023/2024-ўқув йилида бакалавриатнинг кундузги таълим шакли учун жами 32 та таълим йўналиши бўйича 2 минг 25 та ўрин ажратилган. Шундан 166 таси давлат гранти асосида, 1 минг 909 таси тўлов-контракт асосида тасдиқланган.

    Магистратурада 26 та мутахассислик бўйича жами 615 ўрин ажратилган. Бундан 116 тасига талабгорлар давлат гранти, 499 тасига тўлов-контракт асосида қабул қилинади.

    Ҳозирда университетимизда 7 та факультет, 35 та кафедра мавжуд. Жами 617 нафар профессор-ўқитувчилар 22 минг 212 нафар талабага арс беради. Бу йил олийгоҳни 4 минг 791 талаба тамомлади.

    Ўқитувчи ва талабалар билимини ошириш бўйича нималар қилинмоқда?

    Профессор-ўқитувчиларимизнинг камида 200 нафарини ҳар йили чет элга малакасини ошириш ва хизмат сафарига юборамиз. Университет 200 дан ортиқ хорижий ОТМлар билан ҳамкорликни йўлга қўйган. Малака ошириш, таълим алмашинув ва амалиёт дастурлари хорижий давлатларда ташкил этилади. Масалан, 2022 йилда жами 219 нафар профессор-ўқитувчиларимиз 23 та давлатга малака ошириш ва хизмат сафарига бориб, келди.

    Ҳар йили 100 нафарга яқини талабаларга хорижда қисқа, ўрта ва узоқ муддатли малака ошириш ҳамда амалиётлар ташкиллаштирилади. Кредит-модул тизимида алмашинув дастурлари бўйича кўплаб талабаларимиз АҚШ, Европанинг қатор давлатларида, Корея, Россия университетларида бўлиб қайтмоқда. Масалан, куни кеча 30 нафар талабамиз Россиянинг Кроснодарск шаҳридаги университетга йўл олди.

    Университетда нега кечки таълим шакли бўйича қабул мавжуд эмас?

    Бизнинг университет академик ва молиявий мустақил. Ҳозирча кечки таълимни очмаяпмиз. Бунга сабаб сиғим масаласи ва профессор–ўқитувчиларимиз салоҳиятини доим 50 фоиздан юқори ушлаб туриш билан боғлиқ. Бугунги талабаларга нисбатан кундузги, сиртқи ва масофавий таълим учун етарли ўқитувчи ва аудитория бор. Шунинг учун кечки таълим очишда университетда эҳтиёж йўқ.

    Бугун талабаларни ўқиш давомида ўз соҳасига йўналтириш қай даражада дея оласиз?

    Ҳозирда тиббиёт талабани амалиёт билан энг уйғунлаштирган йўналишдир. Талаба бир бинода ўқиб, ёнидаги клиникада амалиёт қила олади. Ўша ерда ҳам дарсда, ҳам операция жараёнида қатнашади. Бошқа таълим тизимлари амалиётдан озгина узилган, интеграция камроқ.

    Ҳозир талабалар сони кўпайиб кетди. Бунинг ҳам яхши, ҳам ёмон томонлари бор. Ёмон томони давлат ташкилотлари сони у қадар кўпаймагани сабаб амалиёт ўтказадиган жойлар кам. Албатта, бунга ечим қидиряпмиз. Университет факультетлари қошида малакани шакллантирадиган марказлар очиляпти. Лекин ҳамма йўналишда ҳам буни қила олмаяпмиз. Масалан, иқтисодиёт йўналишида ўқийдиган талаба вазирлик ёки ҳокимиятга бориши керак. Ҳозир бу йўналишда икки мингдан ортиқ талабаларимиз бор. Худди шунақа Миллий, Молия, Шарқшунослик ва бошқа деярли барча университетларда менежмент, иқтисодиёт ва маректинг йўналишлари очилган. Давлат ташкилотлари уларнинг ҳаммасини сиғдириши қийин. Шунинг учун биз амалиётни университетнинг ичида ташкил қилишга ҳаракат қиляпмиз.

    Ҳозирда университет талабаларининг 30 фоизи чет тилларини билади ва уларга чет эл профессорлари дарс беради. Умуман олганда, битирувчиларни иш билан таъминлаш даражаси ёмон эмас. Деярли 89-96 фоизгача битрувчи йиллар давомида ишга жойлашиб кетади. Ҳаммаси ҳам давлат ишига кирмайди. Талабаларимиз ичида сўровнома ўтказганимизда улардан 1 минг 300 нафари норасмий равишда ишлаётгани аниқланди. Улар ишини топган. Уларни расмийга ўтказиш бўйича ишлар олиб бориляпти.

    Университетда янги йўналишлар ҳам очиляптими?

    Албатта, бир неча янги йўналишлар очилди. Биз фақат иқтисод йўналиши билан чекланиб қолмоқчи эмасмиз. Масалан, бу йил янги, Сунъий интеллект факультетини очдик. Университетимизда дунёдаги энг йирик компаниялардан бири Microsoft билан қўшма лаборатория ташкил этилди. Ҳозир компаниянинг икки нафар мутахассиси бизга ёрдам беряпти. Лаборатория фаолият юритмоқда. Microsoftъдан ҳар ойда икки нафар мутахассис онлайн ва оффлайн дарсларни бошлади. Бу йўналишни ташкил этиш ишлари бир йил давом этди ва биз янги факультетимизга ҳам абитуриентларни қабул қиляпмиз.

    Коррупцияга қарши қандай курашилмоқда?

    Ўрганишларга кўра, айрим талабалар ўқишга ё адашиб, ё ота-онасининг истаги билан кириб қолади. Ўзининг ўқишга хоҳиши йўқ. У қандайдир қилиб битирсаю, диплом олиб, кейин ишни кўраман дейди. Ўқишга хоҳиши бўлмагач, дарсга келмайди. Турли қинғир-қийшиқ йўлларни қидиришни бошлайди. Мана шу ишларнинг олдини ола билсак эди, кўп нарсаларни коррупциядан ҳоли қилган бўлардик. 

    Коррупция ҳамма томонга боғлиқ. Ҳозир у олдингидан анча камайган. Авваллари ўқишга қабулларда қанча “ўйин”лар бўларди, ҳозир йўқ. Бугун рақамлаштириш жараёни коррупцияга қарши курашишда яхши натижа беряпти. Масалан, университетмизда ҳамма жараён рақамлаштирилган. Ҳатто суперконтратга қабул қилиш жараёни максимал шаффоф қилинган. Имтиҳонлар ҳам ахборот технологиялари асосида ташкил этилади.

    Бу йил университетдаги имтиҳонлардан 20 фоиз талаба йиқилди. Уларга қайта имконият берамиз ва яна имтиҳон топширишади. Авваллари талабалар сессиядан йиқилса, курсдан қолиб кетарди. Шунинг учун ҳам ўша жойда “ўйин”лар бошланарди. Ҳозир курсдан курсга қолдириш йўқ. Яъни ёзда унга қолиб кетган фанини ўқишга 1 ой имконият берилади. Шундан кейин ҳам топшира олмаса, сентябрь ойида яна имконият берилади. Бундан кейин ҳам агар шартли равишда 1-2 та фандан қолган бўлса-да кейинги курсда ўқиб юраверади. Битиргунча у фанни топшириб олиши керак. Бу механизм талабаларни стрессдан озод қилган.

    Яна бир масала, биз Telegram канал очиб, копмлеанс назорат ўтказамиз. Агар бирор ўқитувчи таъмагирлик қилса, талабалар ўша каналга ёзишади. Ўзим ҳам канал ташкил қилганман, талабалар мурожаатини доимий ўрганиб бораман.

    Суперконтракт ҳақида турли фикрлар бор. Баъзида ижтимоий тармоқларда уни ўқишга пора бериб киришнинг қонунийлаштирилган шакли деган гаплар ҳам янграб қолади. Бунга сизнинг муносабатингиз қандай?

    Суперконтрактни яхши томони ҳам, ёмон томони ҳам бор. Биринчидан, абитуриент “айнан шу университетда ўқийман, бошқасида ўқишни истамайман” деяпти. Бизнинг университетни танлаган бўлса, демак биз унга имконият беряпмиз: “марҳамат, контрактни тўлаб, ўқийвер”, деб.

    Суперконтракт ҳам давлат сиёсати, ёшларни ҳимоя қилиш нуқтаи назардан ўйланган тизим. Унинг миқдори ҳам челанган. Биз хоҳлаган нархни қўйиб “шуни берасан”, дея олмаймиз.

    Суперконтракт—ёшларга берилаётган қўшимча имконият. Ҳозир қанча хусусий университетлар бор. Абитуриент борса, у ерга паст балл билан ҳам кириш имкониятига эга. Масалан, бир бола бизнинг университетга кириш учун имтиҳон топшириб, 130 балл тўплаган, суперконтрактга тушди. У 60 миллион пул тўлаши керак. Лекин унга “бориб бошқа институтда ўқи”, десанг, “унда ўқимайман”, дейди. Бу талабанинг ўз хоҳиши.

    Суперконтракт ўзи аслида яхши эмас. У иложсизликдан ўйлаб топилган усул. Лекин бозор иқтисодиётига ўтиш даврида керак. Ҳозир университетимизда суперконтракт ўринлари камаймоқда. Бундан олдинги йилларда 640 та ўрин ажратилган бўлса, ўтган йили 330 та ажратилган. Бу йил ундан ҳам камайиши мумкин.

    Энг қизиғи, биз 3 йилдан бери суперконтракт нархини оширмадик. Масалан, талаба Туризм факультетида ўқиса, контракт 6 миллион сўм. Суперконтракт эса шунинг 10 баробари — 60 миллион сўм.

    Суперконтрактни яхши томони бизда 700–800 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож талабалар бор. Уларни қўллаб–қувватлаш учун йилига ҳар бирига 5 миллион сўмгача пул берамиз. Биз ўзини ўзи молиялаштирадиган университет бўлганимиз учун манба ҳам ўзимизда. Бизда бошқа даромад манбаи йўқ. Шу билан бирга, ётоқхоналарга қўшимча жойлар яратамиз, қурилишлар қиламиз. Чет элдан келадиган профессор–ўқитувчилар бор. Уларнинг маоши юқори—ойига камида 2-3 минг доллардан тўлашимиз керак. Яъни бу пулларнинг барчаси мақсадли ишлатилади.

    13.07.2023, 23:28   Изоҳ (0)   7121
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қашқадарёда агентлик раҳбари ўз ходимини уриб, жағини синдиргани айтилмоқда

    13.07.2023, 23:23

    Бухорода ҳаракатланиб кетаётган экскаватор ёниб кетди

    13.07.2023, 22:15

    Сурхондарёда фуқаролар сабаб йирик ёнғиннинг олди олинди

    13.07.2023, 19:55

    Самарқандда белгиланмаган ҳудудда чиқинди ташлаган шахс жаримага тортилди

    13.07.2023, 19:32

    Ўзбекистонда иш ҳақини натура шаклида тўлаш тартиби белгиланди

    13.07.2023, 19:15

    Самарқанд ва Тошкент вилоятларида газдан ноқонуний фойдаланганлар 250 млн сўмдан ортиқ зарар етказди

    13.07.2023, 18:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путиннинг Украинадан ташқарига ҳам “кўз тикканини” истисно этмади

    Дунё | 26 июн, 11:23

    Бу исмларни бутун дунё танийди, аммо улар ҳақиқий эмас: тахаллуси билан ижод қилувчи юлдузлар

    Кино | 26 июн, 10:56

    Ўзбекистонда “Энг намунали яшил туризм объекти” танлови ўтказилади  

    Ўзбекистон | 26 июн, 10:53

    Индонезияда Қозоғистоннинг икки фуқароси ўлимга ҳукм қилиниши мумкин

    Дунё | 26 июн, 10:35

    Қимирламай ўтириш ва оғриққа чидаш: оёқлар саломатлигига путур етказадиган зарарли одатлар

    Саломатлик | 26 июн, 10:26

    Элдор Шомуродов А Серияда қолади — манба

    Спорт | 26 июн, 10:25

    Жанубий Корея собиқ биринчи хоними илмий даражаларидан маҳрум бўлади

    Дунё | 26 июн, 10:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.