Бухоро вилоятида ҳаракатланиб кетаётган “Volvo” русумли мини экскаватор ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят ФВБ ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, ҳолат 13 июль куни соат 19:49 да Бухоро шаҳар, Зулфия кўчасида содир бўлган. 2 та ёнғин қутқарув автоэкипажлари жалб этилди. Воқеа жойига экипаж соат 19:51да этиб бориб, ёнғин соат 19:58 да батамом ўчирилган. Ёнғин оқибатида мини экскаваторнинг двигатели ва салон қисми ёнган.
Ёнғиннинг тахминий сабаби: электр симларининг қисқа туташуви. Ёнғин оқибатида фуқароларнинг куйиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмади.
Изоҳ (0)