• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистондаги сейсмик микроҳудудлаштириш ҳолати ҳақида маълумот берилди

    Ўзбекистонда 27 та йирик шаҳар ва туман сейсмик микроҳудудлаштириш хариталарига эга. Бу ҳақда Фанлар академияси ахборот хизмати маълум қилди.

    Таъкидланишича, шаҳарлар бош режасини ишлаб чиқишда сейсмик микроҳудудлаштириш катта ўринга эга бўлиб, бу нафақат сейсмобардош бино-иншоотларни лойиҳалаш ва қуриш, балки шаҳарни сейсмик даражаси пастроқ ҳудудларда иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш имконини беради.

    Бугунги кунга қадар Ўзбекистондаги 27 та йирик шаҳар ва туманлар сейсмик микроҳудудлаштириш хариталарига эга, яъни 1785 квадрат километр ҳудуд сейсмик даражаси 9 баллгача ва ундан юқори бўлган микроҳудудларга ажратилган ва улар шаҳарларнинг ижтимоий ва иқтисодий ривожланишида муҳим ўрин эгаллаган.

    Аммо бу хариталар 40 йил аввал тузилгани сабабли ва замонавий қурилиш технологиялари талабига жавоб бермагани учун ҳам бугун олимлар томонидан уларнинг замонавий илмий қарашларга асосланган ҳолда такомиллаштирилган сейсмик микроҳудудлаштириш технологияси ишлаб чиқилган ва у амалиётга жорий этилган.

    Ушбу технологияни қўллаган ҳолда 2022 йилда Ўзбекистон Фанлар академияси Сейсмология институти олимлари томонидан республиканинг 584,85 квадрат километр майдони, яъни 3 та йирик шаҳар — Андижон, Наманган ва Фарғонанинг сейсмик микроҳудудлаштириш онлайн хариталари яратилган.

    2023 йилда эса олимлар томонидан 15 та йирик шаҳарлар —Тошкент, Бухоро, Самарқанд, Қарши, Жиззах, Гулистон, Термиз, Нурафшон, Олмалиқ, Зарафшон, Шаҳрисабз, Чирчиқ, Янгиер, Янгийўл шаҳарлари умумий майдони қарийб 2100 квадрат километр бўлган ҳудудда сейсмик микроҳудудлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

    Сейсмик микроҳудудлаштиришнинг асосий мақсади шаҳар ҳудудида сейсмик хавфни ва бино-иншоотлар инфраструктурага сейсмик таъсирни балларда ва муҳандис кўрсаткичларда микроҳудудлар бўйича баҳолаш ва хариталашдан иборат. Бу шаҳарсозлик учун муҳим бўлган сейсмик мустаҳкам қурилиш ишларини олиб бориш асоси ҳисобланади.

    Ўзбекистонда сўнгги 10 йилдаги зилзилалар

    Ўзбекистонда сўнгги 10 йилда олти маротаба 6-8 балли зилзила содир бўлган ва улар натижасида етказилган иқтисодий зарар 84 миллиард сўмни ташкил этган. Шунингдек, мамлакатда ярим йил ичида 50 та кўп қаватли уйлар (тўққиз қаватли ва ундан ортиқ) лойиҳаларининг фақат учтаси маъқулланган. Қолганлари сейсмик талабларга жавоб бермаган ва қайта ишлаш учун юборилган. 

    Март охирларида Ўзбекистонда яқин кунларда яна зилзила содир бўлиши ҳақида турли хабарлар тарқалганди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳолатга муносабат билдириб, бугунги кунда дунёнинг ҳеч бир давлатида зилзила содир бўладиган сана ва ҳатто тахминий вақтни башорат қила оладиган технологиялар мавжуд эмаслигини, Ўзбекистон сейсмик фаол зонада жойлашгани сабабли баъзида ер силкинишлари содир бўлиши ва ҳар доим шундай бўлганини билдирганди.

    13.07.2023, 14:05   Изоҳ (0)   4240
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда зилзила: бинолар бардошлими, яна ер силкиниши кутиляптими?

    24.03.2023, 18:10

    Ўзбекистонда кучли зилзилалар ҳақида эрта огоҳлантириш миллий тизими ишга туширилади

    18.05.2023, 10:10

    Регистон ва Шоҳи Зинда обидалари диққатга сазовор объектлар бутунжаҳон рўйхатига киритилди

    13.07.2023, 14:01

    Ўзбекистон кўчмас мулк бозори: сотувлар камайиб, нархлар ўсиши секинлашди

    13.07.2023, 13:20

    Ўзбекистонда электр ва газдан фойдаланиш қоидабузарликлари ҳақида хабар берганлар 660 минг сўмгача мукофотланади — қонун лойиҳаси

    13.07.2023, 12:58

    Ўзбекистон аҳолиси нақд пулдан кўпроқ фойдаланишни бошлади

    13.07.2023, 12:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Европа аэропортларда сув олиб ўтиш тақиқи бекор қилиниши мумкин

    Дунё | 8 август, 14:21

    Женнифер Лопес концертидан сўнг Арманистондаги стадион майдони яроқсиз ҳолга келди

    Спорт | 8 август, 13:49

    Сунъий интеллект ёрдамида 1 йил олдин бедарак йўқолган сайёҳ жасади топилди

    Дунё | 8 август, 13:45

    Beeline кунлик абонент тўлови бўйича Рақобат қўмитаси кўрсатмасини бажарди

    Ўзбекистон | 8 август, 13:22

    Олтин нархи янги тарихий рекорд ўрнатди

    Дунё | 8 август, 13:10

    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 

    Реклама | 8 август, 12:07

    Хитойда космик ракета синов пайтида қулаб тушди — ОАВ

    Дунё | 8 август, 12:59

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    Дунё | 8 август, 12:54
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.