Исландияда Фаградалсфядлл деган қийин номга эга кучли вулқоннинг отилиши давом этмоқда. Лава оқадиган ёриқлардан бирининг узунлиги 900 метрга етди.
Вулқон мамлакат пойтахти - Рейкявикдан атиги 30 километр узоқликда жойлашган. Шаҳар аҳолиси аллақачон кулдан иборат булутларни кўришмоқда. Полиция вулқон йўналишидаги асосий йўналишларни тўсиб қўйган ҳамда сайёҳлар ва маҳаллий аҳолини хавфли жойга яқинлашмасликка чақирган.
Шунингдек, вулқон атрофида заҳарли газлар тўпланиб қолганлиги сабабли, уйларда деразаларни очмаслик ва вентилясиядан фойдаланмаслик тавсия этилмоқда.
Ушбу вулқон отилиши сўнгги йиллардаги учинчиси бўлди. Отилиш кучи жиҳатидан у барча олдингиларидан устун туради.
Изоҳ (0)