Сербия президенти Александр Вучич Ғарб давлатлари Украинага “катта совға” тайёрлаётганини эълон қилди.
Унинг сўзларига кўра, “совғалар”ни йил охиригача кутиш керак бўлади. Вучич айнан қандай совға ҳақида гап кетаётганига аниқлик киритмади, деб ёзади RTS.
“Ғарб Украина учун катта ва ажойиб совғаларни тайёрламоқда, бу Евроиттифоқ билан боғлиқ”, — деди Сербия президенти.
Журналистлар Александр Вучичдан Украинанинг НАТОга аъзо бўлиши учун Вилнюсда “яшил чироқ ёқилмагани”га муносабат сўрашди.
Бунга жавобан Вучич катта давлатларнинг ишларига аралашиш нияти йўқлигини айтди.
Изоҳ (0)